Home / ҲАЛОЛЛИК ВА МАЪРИФАТ (page 2)

ҲАЛОЛЛИК ВА МАЪРИФАТ

ҲАЛОЛЛИК – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИНИНГ АСОСИ

Ҳалоллик имоннинг қуввати ва жамиятнинг мустаҳкам таянчидир. Бу тушунча нафақат моддий бойлик топишнинг ўзи, балки ўша унинг манбаи, йўллари ва сарфланиши ҳам пок бўлиши лозимлигини англатади. Инсоният тарихига назар ташласак, қайси жамиятда ҳалоллик ва диёнат устувор бўлган бўлса, ўша ерда тинчлик, барака ва тараққиёт ҳукм сурганини кўрамиз. Аксинча, ҳаром луқма, …

Батафсил

ҲАЛОЛ КАСБ – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Оят ва ҳадисларда инсоннинг ўз қўли билан қиладиган иши энг яхши касб экани таъкидланган. Қуръони каримда – темирчилик, дурадгорлик, деҳқончилик ва қурилиш, ҳадисларда – деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, ҳунармандлик, саноатчилик ва савдогарлик каби касблар тилга олинган. Бугунги хизмат кўрсатиш соҳасининг кўп тармоқларини шу савдогарликнинг таркибига киритиш мумкин. Чунки бу хизматлар пировард …

Батафсил

«МЕНИНГ БУ ИШИМ ҲАЛОЛМИ?»

Мушоҳада Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти диққат марказида турган Ўзбекистон – янгиланиш, маърифат ва инсонпарварлик сари дадил қадам ташлаётган мамлакатдир. Бу жарaённинг марказида Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган “Учинчи Ренессанс” ғояси ётади. Ушбу ғоя нафақат миллий тикланиш, балки бутун инсоният учун маънавий уйғониш ва ҳамкорлик, маданий юксалиш концепцияси сифатида эътироф этилмоқда. …

Батафсил

ҲЕЧ КИМ КЎРМАСА ҲАМ…

Бир куни кечқурун ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хизматкори билан оддий кийимда шаҳар айланиб, халқ ҳолидан хабар олаётганди. Бир уй ёнидан ўтаётиб, она билан қизнинг гапини эшитиб қолди. – Қизим, сутга бир оз сув қўшиб юбор, эртага сотамиз. – Онажон, халифа Умар буни ман қилган-ку! – Қизим, халифа бу ерда турибдимики, …

Батафсил

ҲАЛОЛ ИНСОН ЎЗГАГА ҲАМ ҲАЛОЛЛИК ТИЛАЙДИ

Бир синфдошимизнинг тоғаси ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Туркияда таълим олиб келган. Жўрамизникига борган пайтлар у ҳам йўқлаб келиб қолган бўлса, биргалашиб гапга тутамиз. Бир гал Туркияда жамоат транспортидан фойдаланиш тартиби ўша вақтлари қандай бўлгани ҳақида сўзлаб берди: – Энди қизиқ-да. Чипта бекатларда сотилади. Уни сотиб олиб, автобусга фақат олди эшикдан …

Батафсил

Ҳалоллик – инсониятнинг тараққиёт манбаи

Мулоҳаза Халқимиз орасида бир гап бор: “Ҳалол меҳнат қилганнинг баракасини Аллоҳ ўзи берур”. Болалигимиздан яхши биладиган бу ибора шунчаки таскин ёки тасодифан пайдо бўлган нақл эмас, балки авлодлар тажрибасида пишган, ҳаётнинг ўзи билан исботланган ҳақиқатдир. Ҳар бир оилада, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир касб-ҳунар соҳибининг тилида айланиб юрадиган бу ғоя …

Батафсил

ҲАЛОЛЛИК – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ

Ҳаётда ҳалоллик ўта муҳим ўрин тутади. У инсон умри хотиржам, осойишта ва фаровон ўтишига гаровдир, десак, муболаға бўлмайди. Ҳалоллик энг гўзал хислатлардан бўлиб, кўпинча айнан мана шу фазилат орқали инсон ўзгаларнинг меҳр-муҳаббатини қозонади. Ҳалол луқма ва меҳнат билан топилган мол-мулк инсон қалбида хотиржамлик, сокинликни мустаҳкам қилади. Инсон фақат ишга масъулиятли …

Батафсил

Ҳалолликдан бошланар нажот

Насиба опа шогирди Рухсора билан кўрсатувда қатнашиб, студиядан чиққанида вақт анча кеч бўлганди. Рухсора болаларини боғчадан олишга шошилаётгани учун улар такси олишди. Машина кам, ниҳоят оқ «Некция» тўхтади. Йўл-йўлакай ҳайдовчи ўғлини мактабдан олди, кейин Рухсорани боғча олдида тушириб кетди. Насиба опа уйига етгач, ҳайдовчига йигирма минг деб ўйлаб пул узатди. …

Батафсил

«ЖАМИЯТ ТАНАСИДАГИ САРАТОН»

“Қулф очар калитни топиш осон, қалбни очар калитни топиш қийин”, дейдилар. Шу маънода, коррупция деган иллатнинг илдизи қалбда, онгда бўлгани учун унинг калитини маърифатдан излаш лозим. Барчамиз ҳалолликни кучайтириш, адолатни мустаҳкамлаш ҳақида кўп гапирамиз. Бу — замон талаби, одамлар умиди. Шунинг учун Президентимиз давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк давриданоқ ҳар …

Батафсил

ВИЖДОН, ПОКЛИК ВА МАЪНАВИЙ МАСЪУЛИЯТ – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИНИНГ ПОЙДЕВОРИ

Жамиятда иқтисодий ривожланиш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ё технологик тараққиёт ҳар қанча иллғор кўрсаткичларни намойиш қилмасин, барқарор тараққиётнинг асосий омилларидан бири инсоннинг ички дунёси – юксак маънавияти, ҳалоллиги, виждони бу юксалиш билан ҳамқадам бўлмаса, алалоқибат барчаси инқироз билан тугайди. Маънавий яхлитлик қарор топмаган, умуммиллий миқёсдаги муштарак мақсад ва ғоялар атрофида жипслик ва …

Батафсил