Home / МАҚОЛАЛАР (page 44)

МАҚОЛАЛАР

МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ОИЛАВИЙ МУҲИТНИНГ ЎРНИ

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этишда маънавий баркамол, комил инсонни тарбиялаб вояга етказиш биз учун умуммиллий миқёсидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифа бўлиб қолмоқда. Ўз истиқболи, келажагини ўйлаган ҳар қайси инсон, халқ, миллат, мамлакат ўз фарзандларининг маънавий – маърифий тарбияси ҳақида ўйлаши ва қайғуриши керак. Зеро, буюк маърифатпарвар …

Батафсил

МАРҲУМ ОЛИМЛАРНИНГ ТИРИКЛАР ЗИММАСИДАГИ ҲАҚҚИ

Олимнинг ўлими кўп-кўп яхшиликнинг қўлдан бой берилиши билан баробар. Унинг тириклиги ғанимат, ўлими мусибатдир. Чунки олим ўз нури билан ён-атрофига зиё таратиб турувчи шамга ўхшайди. Унинг ўлими илмнинг камайиши ва илмсизликнинг кўпайишига, одамларнинг тўғри йўлдан оғишиши ва ҳақиқатдан узоқлашишига сабаб бўлади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бундай деган: …

Батафсил

ФАРҒОНА ФИҚҲ МАКТАБИ ОЛИМЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИДАН ЯНГИ НАМУНА

 Мамлакатимиз ҳудудида илк ўрта асрларда илм фаннинг турли йўналишлари жадал суратларда ривожланди. Илмий адабиётда “илк уйғониш даври” деб аталадиган бу вақтда минтақамизда етишиб чиққан алломалар мазкур илмий тараққиётга улкан ҳисса қўшдилар. Бу даврнинг алоҳида хусусиятларидан бири Мовароуннаҳрнинг турли ҳудудларида ўзига хос алоҳида илмий мактаблар шаклланди ва мазкур мактаблар Мовароуннаҳр ўлкасининг …

Батафсил

ҲИЖРАТНИНГ II АСРИДА СУННАТНИНГ ҲОЛАТИ

Ҳижрий II аср икки авлод даврини ўз ичига олади. Биринчиси 140/757 йилдан кейин яшаган кичик тобеинлардир. Биламизки, тобеинлар саҳобалардан кейинги энг яхши авлод бўлган. Одамларга шариатни тўлиқ етказишга ниҳоятда қаттиқ эътибор қаратган. Суннатни ишончли ва адолатли ривоятлардан олишни, суннати набавиянинг пок, соф эканини исботлашни ўз олдига вазифа қилиб қўйган. Бу …

Батафсил

МОВАРОУННАҲРЛИК ОЛИМАЛАРНИНГ БИРИНЧИ РЕНЕССАНСДАГИ ЎРНИ

Жаҳон илм-фани тарихида ўчмас из қолдирган Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи каби олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий аҳамиятини, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб сингари мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик …

Батафсил

ЁШ АВЛОДЛАР ҚАЛБИДА БАҒРИКЕНЛИК ТУЙҒУЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИСЛОМ ҚАДРИЯТЛАРИНИНГ ЎРНИ

Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши миллий ва диний қадриятларимизни, айниқса, ислом дини ва ундаги бағрикенглик маданиятини холис ўрганишга кенг йўл очиб берди. Ислом динидаги бағрикенглик тамойиллари ҳамиша маънавий-маърифий омиллар билан уйғун ҳолда ривожланиб борган. Ёш авлодни билимли, маърифатли қилиб тарбиялашда ислом дини қадриятлари муҳим роль ўйнайди. Ёшлар ҳар бир давр ва жамият …

Батафсил

ИЛМИЙ ИЖОДДА ИНТУИЦИЯГА БЎЛГАН МУНОСАБАТ

Интуиция рационал ва иррационал тафаккур, ижод, хусусан, «бадиий ва илмий ижод», «ақл», «хотира», «тасаввур», «диққат», «фаҳм-фаросат», «онглилик», «онгсизлик», «онг ости соҳаси» ва «инстинкт» кабилар билан диалектик боғлиқликдаги муҳим тушунчадир. Интуиция, интуитив билиш ва тафаккур инсоннинг нафақат ҳиссий ва ақлий билиш қобилияти, балки руҳияти билан ҳам бевосита боғлиқ мураккаб, серқирра ва …

Батафсил

ФУТУВВАТ ТАЪЛИМОТИ ҒАРБ ВА ШАРҚ ОЛИМЛАРИНИНГ ТАЛҚИНИДА

Ҳақиқатнинг мухлислари – унинг дўстларидир. Маънавий қадриятларимизнинг тикланиши билан тарих саҳифасидаги бизга номаълум бўлган кўплаб муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва илмий жиҳатдан асослаб бериш бугунги кунда муҳим масалага айланди. Миллий маданиятимизнинг ривожланиши табиий равишда унинг асосий манбаи бўлмиш маданий меросимизни чуқур ва илмий асосда изчил ўрганишимизни тақозо этади. Араблар Мовароуннаҳрни …

Батафсил

ФАЗО ВА ВАҚТДА ИМКОНИЯТ ҲАМДА ВИРТУАЛЛИК МУАММОСИ

Инсоният глобаллашган, ахборотлаштирилган ва компьютерлаштирилган ижтимоий-иқтисодий ва маданий тузилмалардан иборат постиндустриал цивилизация дунёсига кириб келди. Бу цивилизация ўтган асрда жамланган барча креатив потенциалларни ишга солиб, маълум жиҳатдан инқилобий бўлган постноклассик маданиятни, фан ва технологияга асосланган инновацион оламни бунёд этмоқда. Онтологик қарашлар информацион ва илмий-техник инқилоб таъсирида постноклассик фалсафа доирасида янги …

Батафсил

ТОШКЕНТ ҚОЗИСИ ШАРИФХЎЖА ПОДШОҲХЎЖА ЎҒЛИНИНГ КУТУБХОНАСИ

Бугунги кунда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳридаги шахсий кутубхоналар ва мадраса-масжидларнинг вақф кутубхоналари ҳақида айрим тадқиқотлар эълон қилинган. Лекин Тошкентдаги бу каби кутубхоналарга бағишланган тадқиқотлар анча кам. Ҳозирча бизга Тошкентдаги Исахўжа қози, Бекларбеги, Эшонқули додхоҳ, Бўрихўжа мадрасалари, Юнусхон мақбарасидаги вақф китоблар маълум холос [1:3-7; 10:288-294]. Шахсий кутубхоналар ҳақида эса …

Батафсил