Home / МАҚОЛАЛАР (page 8)

МАҚОЛАЛАР

АБДУЛҲАЙ ЛАКНАВИЙНИНГ ФИҚҲИЙ МЕРОСИ 

Ҳозирги кунда ислом дини ва ҳанафий мазҳабининг асл моҳиятини тушуниб етиш уламолар қолдирган илмий меросга боғлиқ. Бу йўлда юртимиздан чиққан буюк алломалар асарларини ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, балки ўзга ислом ўлкаларидан етишиб уламолар ҳаёти ва илмий фаолиятини ўрганиш фойдадан холи бўлмайди. Хусусан, бу борада ҳинд уламолари қолдирган илмий меросни ўрганиш …

Батафсил

СОВЕТ ҲУКМРОНЛИГИ ЙИЛЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ДИНГА ҚАРШИ СИЁСАТ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Маълумки, советлар ҳукмронлиги даврида барча йўналишлар қатори, диний соҳада ҳам мустамлакачилик сиёсати амалга оширилди. Диний қадриятларимизни тақиқлаш, ўрганишни чеклаш, алломаларимиз илмий меросини халқимиздан яшириш ва бошқалар шулар жумласидандир. Натижада, буюк алломаларимизнинг кўплаб нодир асарлари йўқотилди, муқаддас қадамжолар оёқ ости қилинди, тарихий бинолар, қабристонлар бузиб ташланди. Бундай ҳолат халқимиз маънавий ҳаётида …

Батафсил

ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШ ВА ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН БИЛИМЛАР(3-қисм)

Маълумки, ҳадис илми Аллоҳ ҳузуридаги илмларнинг энг буюгидир. Исломнинг илк даврлариданоқ уни ўрганишга қизиқиш кучли бўлган. Бизнинг юртимизда ҳам ислом кириб келиши билан ҳадисларга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳадис илмидан таълим олиш ва таълим бериш кучли рағбатлантирилган. Шу сабабли юртимиздан кўплаб муҳаддис уламолар етишиб чиққан. Аммо улар ҳадислардан ҳукм чиқармаган. Ҳадислардан …

Батафсил

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “АЛ-ҲУҚУҚ” АСАРИДА ИЖТИМОИЙ ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ

Ҳаким Термизий (ваф. 932 й.) ўз асарларида ислом ҳуқуқига оид кўплаб масалаларни ёритган. Анъанавий фиқҳ масалаларини уларнинг маънавий жиҳатларига урғу берган ҳолда талқин қилиш Ҳаким Термизийнинг ўзига хос услуби ҳисобланади. Бу каби услубни унинг “Баён ал-фарқ”, “Наводир ал-усул”, “Ал-Акёс вал муғтаррун” каби асарларида учратиш мумкин. Ҳаким Термизийнинг ҳуқуққа оид яна …

Батафсил

ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШ ВА ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН БИЛИМЛАР(2-қисм)

Ҳадисларидан ҳукм олиш ва ҳаётга татбиқ жуда дақиқ ва масъулиятли иш бўлгани сабабли  кенг қамровли билим ва улкан салоҳият талаб қилади. Бунинг учун биринчи навбатда мусталаҳул ҳадис илмини мукаммал билиш зарур. Шу орқали ҳадиснинг мақбул ё мардуд, саҳиҳ ё заиф, мансух ё носих, маъмулун биҳ (амал қилинадиган, ҳаётга татбиқ этса …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДА САВДО-СОТИҚ ВА ТИЖОРАТ ОДОБИ

Имом Бухорийнинг шоҳ асаридан ҳаётнинг барча жабҳаларига доир ҳадисларни топиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгитлари – чуқур маънога эга бўлган тавсия ва қайтариқлар фақат ҳалоллик ва адолат тантанасига хизмат қилади. Уларни ўқиш-ўрганиш орқали киши одобнинг оддий, лекин ўзи билмаган, аниқроғи, бу хусусда ўйлаб кўрмаган қоидаларини билиб олади. Хусусан, кундалик …

Батафсил

ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШ ВА ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН БИЛИМЛАР

“Ҳадис” араб тилида гап – сўз маъносини билдиради. “Ҳадис” ва “суннат” сўзлари муҳаддислар ўртасида деярли бир маънода қўлланиб, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган сўзлари, панду-насиҳатлари, йўл-йўриқлари, хулқу-сийратлари, қилган амаллари, иқрорлари, бошқаларнинг қилган амалларини ман этмаслиги ва ҳаёт йўллари ҳақидаги хабарлар тушунилади. Ана шундай хатти-ҳаракатлари ёки кўрсатмалари ҳақидаги ривоят …

Батафсил

ХОЖА МУҲАММАД ПОРСОНИНГ КАЛОМ ИЛМИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Бугунги кунда Ислом динининг асосий оқими – аҳли сунна вал жамоанинг икки йирик мактаби вакиллари – ашъарийлар ва мотуридийлар дунё мусулмонларининг аксар қисмини ташкил этади. Бу икки ақида ғояларини кенг тарғиб қилишда, илмий асослари баён қилинган асар ёзишда ўтган олимлар хизмати беқиёсдир. Зеро, уларнинг фидокорона меҳнатисиз ушбу ақида мактаблари кенг …

Батафсил

БЕҲБУДИЙ ВА УНИНГ ДАВЛАТЧИЛИК ҒОЯСИ

Маҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бўсағасида Туркистондаги ижтимоий-сиёсий ҳаракатнинг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданияти асосчисидир. Туркистон жадидлари пешвоси, мустақил республика ғояси ташаббускорларидан бири, янги мактаб назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрга асос солган шахс, ношир ва журналист. У тарихимизнинг ғоят оғир ва мураккаб даврида яшади. …

Батафсил

АБУ РАЙҲОН БEРУНИЙ АСАРЛАРИДА ЭЪТИҚОД МАСАЛАСИ

Буюк қомусий олим ва мутафаккир Абу Райҳон Беруний (970-1048) илк мусулмон уйғониш даврининг энг машҳур намояндасидир. Берунийнинг туғилиб ўсган даври айни Мовароуннаҳр ва Хоразмда ислом дини кенг тарқалиб, маҳаллий аҳоли янги илоҳий динни тўлиқ англаб етган пайтга тўғри келди. Аллома ўша давр Хоразмнинг марказ шаҳарларидан бири Кот шаҳрида ҳижрий 362 …

Батафсил