Home / МАҚОЛАЛАР / Меҳнат — ибодат: саҳобалар ҳаётидан ибрат

Меҳнат — ибодат: саҳобалар ҳаётидан ибрат

Касб-ҳунар бобида саҳобалар ҳаёти биз учун энг гўзал намунадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларининг ҳаммаси ўз касби билан машғул бўлган. Хусусан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу мато савдоси, Усмон ибн Аффон, Талҳа, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳум савдогарлик, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу қассоблик, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қуролсозлик, Усмон ибн Талҳа розияллоҳу анҳу тикувчилик, Абу Суфён розияллоҳу анҳу ёғ ва тери савдоси билан шуғулланган.

Саҳобаларнинг ҳаётидан бундай хулоса келиб чиқади: диндорлик меҳнатдан қочиш, белни оғритмай пул топиш эмас, балки меҳнатни ибодат даражасига олиб чиқишдир.

Абдувоси Шоназаров,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Check Also

ЭЪТИРОФ (4-қисм)

Албатта, Президентимиз томонидан мамлакатимизда  амалга оширилаётган барча ислоҳотларни мўъжаз мақолада ёритиб беришни имкони йўқ. Ўзбекистонда …