Home / МАҚОЛАЛАР (page 5)

МАҚОЛАЛАР

XIX АСР БОШЛАРИ САМАРҚАНД МУМТОЗ АДАБИЁТИ ВАКИЛИ – ҚОЗИ АСРОРХОН МУФТАҚИР АДАБИЙ МЕРОСИ

Ургутлик Асрорхон ибн Муфтий Умархон – Муфтақир зуллисонайн шоир, мударрис, маърифатпарвар, муфтий бўлиб, кўп йиллар давомида Ургут беклигида қози вазифасида фаолият олиб борган. Қози Эшон Асрорхон 1875 йилда таваллуд топган. Бошланғич таълимни Чўбин мадрасасида олган. Ёшлик чоғларидаёқ Жомий, Навоий, Бедил, Мир Кашмирий, Муқимий ва бошқа йирик шоирлар асарини зўр эътибор …

Батафсил

АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ ТИКЛАШ БОРАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИНГ МОҲИЯТИ

Мустақиллик йилларида алломалар илмий меросини ўрганиш ва диний қадриятларимизни тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Алломалар таваллуд саналарининг нишонланиши, илмий меросининг ўрганилиши, бу борада янги илмий-тадқиқот марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундай тадбирларнинг амалга оширилишида бу борада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу сабабдан …

Батафсил

ЎТМИШ ВОҚЕАЛАРИНИ АКС ЭТТИРУВЧИ МУҲИМ МАНБА

Хива хонлигидаги сиёсий ва иқтисодий жараёнлар каби у ердаги маданий ҳаёт ҳам юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган. Хонликдаги маданият ўзига хос йўналишларда давом этди. Маданий ҳаёт равнақи таълим-тарбия, адабиёт, тарихнавислик, меъморчилик ва амалий санъат кабиларда кузатилади. Бу даврда Нурмуҳаммад Ғариб Андалибнинг (1710-1770) “Саид Ваққос”, “Зайнул араб”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Лайли …

Батафсил

МОЛ-МУЛКНИ ҚАЕРДАН ТОПГАНИГА ПАРВО ҚИЛИШ

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз одамларни ҳалол ризқ топишга чақиради. Савобли ишнинг ажрини баён этади. Барча жабҳаларда ҳаром қилинган нарсалардан фойдаланишдан огоҳлантиради. عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضى الله عنه عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ  يَأْتِى عَلَى النَّاسِ زَمَانٌ ، لاَ يُبَالِى الْمَرْءُ مَا أَخَذَ مِنْهُ أَمِنَ الْحَلاَلِ أَمْ مِنَ الْحَرَامِ. …

Батафсил

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЛК ТОШБОСМА КИТОБЛАРНИНГ НАШР БЎЛИШ ТАРИХИДАН (XIX АСР ОХИРИ – XX АСР БОШЛАРИ)

XIX аср иккинчи яримида Чор Россиясининг Марказий Осиёни истило қилиши бу ҳудуддаги мусулмон жамиятининг рус ва у орқали Ғарб маданияти билан тўқнашувига олиб келди. Бу жамиятнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий асосларини кескин ўзгартириши табиий эди. Тошбосма китоблар ёрдамида Туркистон ҳудудида чоп этилган илк манбаларни аниқлаш ва улар ёрдамида Россия империясининг маданий ва …

Батафсил

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИДА ТУТГАН ЎРНИ ВА БУ СОҲАГА ОИД АСАРЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Ўрта асрларда илм-фан ва ислом маданияти ривожида Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб чиққан уламолар илмий мероси катта ўрин тутган. Айниқса, тафсир, ҳадис, ақида, тасаввуф ва фиқҳ каби исломий илмлар тараққиётида Самарқанд, Бухоро, Термиз, Шош, Марғилон каби қадимий шаҳарларда фаолият юритган олимлар илмий мероси алоҳида аҳамиятга эга. Қадим Термиздан етишиб чиққан Ҳаким …

Батафсил

ИНСОННИНГ ИШИ ЮРИШМАСЛИГИНИ энг КАТТА 23 та САБАБИ

УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ: «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик!» (Аҳқоф сураси 46/15 оят); «Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда битар. Биз инсонга буюрдикки “Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир”» (Луқмон …

Батафсил

АБДУЛҲАЙ ЛАКНАВИЙНИНГ ФИҚҲИЙ МЕРОСИ 

Ҳозирги кунда ислом дини ва ҳанафий мазҳабининг асл моҳиятини тушуниб етиш уламолар қолдирган илмий меросга боғлиқ. Бу йўлда юртимиздан чиққан буюк алломалар асарларини ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, балки ўзга ислом ўлкаларидан етишиб уламолар ҳаёти ва илмий фаолиятини ўрганиш фойдадан холи бўлмайди. Хусусан, бу борада ҳинд уламолари қолдирган илмий меросни ўрганиш …

Батафсил

СОВЕТ ҲУКМРОНЛИГИ ЙИЛЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ДИНГА ҚАРШИ СИЁСАТ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Маълумки, советлар ҳукмронлиги даврида барча йўналишлар қатори, диний соҳада ҳам мустамлакачилик сиёсати амалга оширилди. Диний қадриятларимизни тақиқлаш, ўрганишни чеклаш, алломаларимиз илмий меросини халқимиздан яшириш ва бошқалар шулар жумласидандир. Натижада, буюк алломаларимизнинг кўплаб нодир асарлари йўқотилди, муқаддас қадамжолар оёқ ости қилинди, тарихий бинолар, қабристонлар бузиб ташланди. Бундай ҳолат халқимиз маънавий ҳаётида …

Батафсил

ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШ ВА ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН БИЛИМЛАР(3-қисм)

Маълумки, ҳадис илми Аллоҳ ҳузуридаги илмларнинг энг буюгидир. Исломнинг илк даврлариданоқ уни ўрганишга қизиқиш кучли бўлган. Бизнинг юртимизда ҳам ислом кириб келиши билан ҳадисларга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳадис илмидан таълим олиш ва таълим бериш кучли рағбатлантирилган. Шу сабабли юртимиздан кўплаб муҳаддис уламолар етишиб чиққан. Аммо улар ҳадислардан ҳукм чиқармаган. Ҳадислардан …

Батафсил