Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Имом Бухорий мероси – замонлар ва илмларни туташтирувчи робита

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Халқаро академик ҳадис тарихи анжуманлари” лойиҳаси доирасида “Имом Бухорийни қайта кашф этиш” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Марказ, Ҳадис илми мактаби ҳамда Туркиянинг Анқара ва Анқара Йилдирим Боязид университетлари ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман ҳадисшунослик соҳасидаги замонавий тадқиқотларни муҳокама қилиш учун халқаро академик платформа вазифасини …

Батафсил

АКАДЕМИК ДОИРАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛДИ

Самарқандда “Имом Бухорийни қайта кашф этиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий конференсияга кўрилган тизимли тайёргарлик доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Туркиянинг Ҳадис тарихи жамияти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат икки мамлакат илмий муассасалари ўртасида ҳадисшунослик соҳасидаги академик алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. …

Батафсил

Илмий мерос ва маънавий яқинлик: Туркия делегацияси ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия Президенти ҳузуридаги Дин (Диёнат) ишлари бошқармаси раиси Сафий Арпагуш бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб Марказ фаолияти, хусусан, ислом илм-фани дурдоналарини тадқиқ этиш, қўлёзма ва бошқа манбаларни ўрганиш ҳамда Имом Бухорий меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташриф давомида …

Батафсил

Имом Бухорий мероси — асрлар оша инсонлар қалбини ёритиб келаётган маънавий зиё

Тошкентда «Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида ўтаётган халқаро илмий-амалий конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Шовосил Зиёдовнинг маърузаси алоҳида эътибор марказида бўлди. Олим “Имом Бухорий мероси – бутун инсониятнинг маънавий бойлиги” мавзусида сўз юритиб, буюк муҳаддиснинг асарлари асрлар давомида инсоният маънавиятини юксалтириб келаётган …

Батафсил

Марказ халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда

Тошкентда “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий-амалий конференция доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамни амалга оширди. Тадбирнинг ялпи мажлиси асносида Марказ томонидан Малайзия технология университети билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат илмий тадқиқотларни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни …

Батафсил

АҚШнинг нуфузли ташкилоти делегацияси ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида АҚШнинг FamilySearch нодавлат нотижорат ташкилоти делегацияси меҳмон бўлди. Мазкур тузилма оила тарихи ва архив ҳужжатларини ўрганиш ҳамда уларни рақамлаштиришга ихтисослашган халқаро платформани юритади. Ташриф давомида меҳмонлар Марказ музейи, илмий фаолияти, жумладан, ҳадисшунослик, калом илми ва ислом манбашунослиги йўналишларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мулоқот чоғида …

Батафсил

ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ МЕРОСИ — МАНБАШУНОСЛИК НИГОҲИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига хорижлик нуфузли олим – Эрон Форс тили ва адабиёти академияси аъзоси, профессор Ориф Навшоҳий ташриф буюрди. Меҳмон билан учрашувда Марказ директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов муассаса фаолияти, амалга оширилаётган илмий лойиҳалар, халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумот берди. Мулоқот давомида ислом маънавий меросини ўрганиш …

Батафсил

АШТАРХОНИЙЛАР ДАВРИ МАЪНАВИЯТИ: ҚЎЛЁЗМАЛАР ТИЛГА КИРГАНДА…

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 28 апрель куни Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти докторанти, тарих фанлари бўйича фалсафа …

Батафсил

АЖДОДЛАР МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ИСТИҚБОЛИ – НУРЛИ ВА СЕРМАЗМУН

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Мовароуннаҳрда ислом цивилизациясининг шаклланиши” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг иккинчи куни ҳам қизғин илмий баҳслар ва долзарб маърузаларга бой бўлди. Олимлар Мовароуннаҳр илмий мактабларининг жаҳон тамаддунидаги ўрнини замонавий талқинлар асосида таҳлил қилиб, тафсир илми, маданий ҳамкорлик ва Имом Бухорий меросидаги умуминсоний қадриятларнинг аҳамиятини атрофлича …

Батафсил

Ислом цивилизацияси тадқиқида янги босқич халқаро конференциянинг дастлабки натижалари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 23 апрель куни “Мовароуннаҳрда ислом цивилизациясининг шаклланиши” мавзусидаги икки кунлик халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Мазкур нуфузли тадбир Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Малайзия Халқаро ислом университети ва Жазоир Ислом илмлари ва цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, унда ислом дунёсининг етакчи олимлари ва …

Батафсил