Home / АЛЛОМАЛАР (page 25)

АЛЛОМАЛАР

АБУ НАСР ҲАДДОДИЙ САМАРҚАНДИЙ – ҚУРЪОН ВА ҚИРОАТ ИЛМЛАРИНИНГ ЕТУК НАМОЯНДАСИ

Мовароуннаҳр Ўрта Осиёнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий жиҳатдан тараққий этган маркази ҳисобланган. Самарқанд, Бухоро, Шош, Термиз каби шаҳарларда бир неча мадрасаларга асос солиниб, илм-фаннинг турли соҳалари ривожланган. Маҳаллий аҳолининг ислом дини ва араб тилини ўрганишга иштиёқи ошиб, бу жараён Қуръони карим илми, фиқҳ, ҳадис, аниқ ва табиий фанлар тараққиётининг энг юқори …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” КИТОБИНИ ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЎЗИДАН РИВОЯТ ҚИЛГАН МАШҲУР РОВИЙЛАР

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ (810-870 й.) “Саҳиҳул Бухорий” китобини ёзиб бўлиб, уни халққа етказиш учун кўплаб дарслар ташкил қилган. Ушбу дарсларда у кишининг атрофида “Саҳиҳул Бухорий” китобини эшитишга муштоқ бўлган ва ривоят қилишга катта қизиқиш билан қарайдиган кўплаб одамлар тўпланган. Аҳли илмлар ўзларининг китобларини етказишда жорий қилган одатларига мувофиқ Имом Бухорий …

Батафсил

“ФАСЛУ-Л-ХИТОБ”ДА ТЕРМИЗИЙЛАР ЗИКРИ

Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳофизий Бухорий (1349-1420) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Хожа Муҳаммад Порсо Бухорода туғилган, мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, калом каби турли диний илмларни чуқур ўрганиб, замонасининг забардаст …

Батафсил

НАРУН ВАҚҚОДУН(ЁНДИРУВЧИ ОЛОВ) ДЕЯ ТАЪРИФЛАНГАН АЛЛОМА

Алломанинг тўлиқ исми Убайдуллоҳ ибн Масъуд Содруш шариъа асғор ибн Масъуд ибн Тожуш шариъа Маҳмуд ибн Жамолиддин Убайдуллоҳ Маҳбубий Бухорийдир. Катта Содруш шариъа, Тожуш шариъа ва кичик Содруш шариъа каби унвонлар соҳиби Убайдуллоҳи ибн Масъуд (ваф.747/1346.)[1:369] ва унинг боболари ислом оламида катта ном қозонган. Улардан қолган бой илмий мерос ҳозиргача …

Батафсил

АЗИЗИДДИН НАСАФИЙ – ШАРҚ УЙҒОНИШ ДАВРИНИНГ БУЮК МУТАФАККИРИ

Инсоният тамаддуни ва илмий тафаккури тараққиёти тарихида Насаф ва Кеш шаҳарларига ўхшаш кўплаб адабпарвар мозий шаҳарлар мавжуддирки, уларнинг адабий ҳаёти тадқиқотчилар томонидан ҳали ҳанузгача мукаммал таҳлил ва тадқиқ қилинмаган. Насаф ва Кеш ўлкаси кўплаб ўзига хос услубда ижод қилган ва сўз санъатида моҳир бўлган буюк шоирлар, олимлар ва адибларни ўзининг …

Батафсил

ҲОЖИ МУИН ЗАМОНДОШИ ШОКИР МУХТОРИЙ ҲАҚИДА

Ҳожи Муин “Инқилоб” журналининг 1922 йилда чиққан 3-сонида “Марҳум Шокир Мухторий” номли мақола эълон қилган. Мақолада Шокир Мухторийнинг қисқагина таржимаи ҳоли ва унинг Туркистон тарққиёти ва тажаддуд[1] йўлида қилган хизматлари ёритилган. Ҳожи Муиннинг бу мақоласида Шокир Мухторий (баъзи адабиётларда Шокир Мухторов, деб ҳам кўрсатилади [1: 166] Унинг қачон ва қаерда …

Батафсил

МАВЛОНО МИР АБДУРАҲИМ МАРҒИНОНИЙ

Марғилон шаҳри яқинидаги  Сармозор зиёратгоҳи ёзма манбаларда “маъдани файзи илоҳий” – “илоҳий файзлар кони”, “мазҳари жуди карам” – “жуду эҳсон манбаи”, “доруш-шифо” – “шифолар уйи”, “матлаи омол” – “орзулар ушаладиган ер” каби сифатлар билан таърифланган. Ушбу зиёратгоҳ Марғилон шаҳрида яшаб ўтган машҳур зотлардан бири – буюк аллома, етук мутасаввиф, нақшбандия …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙГА ХИЗМАТ ҚИЛГАН АЛЛОМА

Мустабид шўролар даври ўзининг динга нисбатан муросасиз кураши, бир неча босқичдан иборат зиёлиларни қатағон қилиши билан “қўли тирсагигача қон” бўлиб тарихда қолди. Шунга қарамай Ўзбекистон мусулмонлари идораси (дастлаб Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси деб юритилган) ташкил этилгандан буён унинг раҳбарияти ва ходимлари имконият топилди дегунча динимизга хизмат қилиб қолиш …

Батафсил

Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад Мотуридий (ваф. 333/944 й.)

Абу Наср Иёдийдан сўнгра Дорул Жузжониянинг раҳбарлигига унинг энг яхши кўрган ва энг муваффақиятли шогирди Абу Мансур Мотуридий тайинланди[1]. Гарчи у жойда Абу Аҳмад Иёдий ҳам бош устоз вазифасида ишлаган бўлса-да, Абу Аҳмаднинг раҳбарлиги даврида ҳам мактабнинг асл устози доим Мотуридий бўлди. Зеро, Абу Наср шаҳид бўлганида Абу Аҳмад ҳали …

Батафсил

АБУ НАСР ФОРОБИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ

IХ-ХII асрларда Ўрта Осиёда тараққий этган илм-фанни шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Булар: диний илмлар ва дунёвий илмлар. Инсон ахлоқи ва ахлоқий тарбия борасида ҳам бу ҳол ўз аксини топди. Шу сабабдан муаммони ҳар томонлама ва мукаммал ўрганиб чиқиш учун IХ-ХII асрларда яшаган, инсон ахлоқи ҳақида кўп қимматли фикрлар …

Батафсил