Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 34)

ЯНГИЛИКЛАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Туркияда ёзги ўқув машғулотларини бошлади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ тадқиқотчилари – Отабек Муҳаммадиев, Меҳрожиддин Амонов, Абдувоси Шоназаров ва Отабек Баҳриев Туркиядаги Ислом тафаккури институти томонидан ташкил этилган “Иккинчи Мовароуннаҳр ёзги семинарлари” номли ўқув-амалий машғулотларида иштирок этмоқда. Семинар дарсларида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, Аҳмад …

Батафсил

МОВАРОУННАҲР АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИ – УЙҒОНИШ ДАВРИ ПОЙДЕВОРИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Шукурилло Умаров ва Сухроб Эргашев айни кунларда Панжикент шаҳридаги Тожикистон педагогика институти ташаббуси билан “Замонавий даврда филология, ижтимоий-гуманитар ва табиий фанларнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилаётган “V Артуч ўқишлари” илмий-амалий халқаро конференциясида иштирок этмоқда. Тожикистоннинг Артуч қишлоғида жойлашган тоғ лагерида кўплаб давлатлар олимлари иштирокида …

Батафсил

МАРКАЗ НАВБАТДАГИ СТИПЕНДИАТНИ ҚАРШИ ОЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг яна бир ғолиби, Малайзиядаги Утара университети ҳузуридаги Педагогика олий мактаби катта ўқитувчиси др. Алиф Нави илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Тадқиқотчининг изланишлари кўп дастурли усуллардан, сунъий интеллект ва йирик маълумотлар базасидан фойдаланиб рақамлаштириш шароитида исломий таълим, инсон хулқ-атвори ва ахлоқ қоидаларини ўрганишга қаратилган. …

Батафсил

ФАХРЛАНДИК

МУНОСАБАТ Ҳар қандай шахснинг салоҳияти, меҳнату хизматлари ва албатта, муносиб тақдирланиши жамият ҳаётида ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга воқеа ҳисобланади. Хусусан, эл-юрт меҳрини қозонган инсонга бўлган юксак эътибор ўша халқ вакиллари қалбида, шуурида давом этади. Халқ оддийгина қилиб, лекин чин қалбдан, ҳаяжон-ла, “Айни муносиб инсонга берилибди!” дея муносабат билдиради, тасанно айтади. …

Батафсил

ХАЛҚАРО ДАСТУРНИНГ ЯНА БИР ҒОЛИБИ МАРКАЗГА КЕЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг навбатдаги совриндори – Покистондаги Панжоб университетининг Шайх Зайд ислом маркази доценти др. Мубашшир Ҳусайн Марказда илмий амалиёт бошлади. Лаҳорлик тадқиқотчи Панжоб университетида исломшунослик ва ислом ҳуқуқи йўналишларида бакалавр, магистр ва фалсафа доктори даражаларига эга бўлган. Қатор илмий мукофотлар соҳиби бўлган олимнинг 100 дан ортиқ мақола …

Батафсил

Қурбон ҳайити – инсон қадри ва ижтимоий ҳимояни улуғлашга қаратилган байрам

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини ўзида яққол ифода этадиган Ийд ал-Адҳо – Қурбон ҳайити жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтириш мақсадида мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланмоқда.  Бу йилги байрам, айниқса, …

Батафсил

МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ХУРСАНДЧИЛИК АЙЁМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонажон халқимизни меҳр-оқибат ва хурсандчилик айёми бўлган Қурбон ҳайити билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ва ўз номимдан чин қалбдан самимий муборакбод этаман. Аллоҳ таоло бу қутлуғ кунларни бутун ислом олами, хусусан, юртимиз учун баракотли қилсин. Бундай байрамларни тинчлик-омонликда, сиҳат-саломатликда нишонлашни Ўзи насиб этсин. Шундай дамларда Ҳақ таолога шукроналар …

Батафсил

ҲАМЖИҲАТЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА ШУКРОНАЛИК АЙЁМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Poҳим. Бутун ислом олами, хусусан, юртимизга ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, хайр-саховат, шукроналик ва қувонч айёми — Қурбон ҳайити кириб келмоқда. Ҳақ таоло ислом дини ила бандаларини сийлаб, мукаррам этар экан, улар учун энг улуғ бўлган кунларни байрам қилиб берди. Мўътабар манбаларда ушбу саодатли онларда хурсандчилик қилиш ҳақида кўп тавсиялар келган. …

Батафсил

МАРКАЗ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ – ЗОМИНДА

Марказ илмий ходимларининг Жиззах вилоятидаги тарғибот сафари бугун асосан Зомин туманида давом этди. Тумандаги “Ғафур Ғулом” МФЙда диннинг асл моҳияти хусусида тушунтиришлар берилди. “Тараққиёт” МФЙ аҳлига исломнинг бағрикенглик ва инсонпарварлик ғоялари ҳақида маълумотлар тақдим этилди. “Навбаҳор” МФЙда ўтган тадбирда мафкуравий иммунитетни кучайтириш чоарлари хусусида сўз юритилди. Туманидаги “Қайирма” МФЙда йиғилганлар …

Батафсил

ЖИЗЗАХДАГИ ТАДБИРЛАРНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИДА БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Жиззах вилоятида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маърифий учрашувлар ўтказишда давом этмоқда. Тумандаги “Самарқанд” ва “Маданият” МФЙларда асосий эътибор ёшларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш масаласига қаратилди. “Булоқбоши”МФЙда дин ниқоби остидаги даъватлардан кўзланган асл мақсад очиқланди. “Лалмикор” МФЙда йиғилганлар ахборот таҳдидларининг салбий ижтимоий оқибатларидан …

Батафсил