Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Навоий вилоятидан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига 76 та артефакт танлаб олинди

Навоий вилоятидан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига 76 та артефакт танлаб олинди

Навоий вилоятида Ислом цивилизациясини ўрганиш, унинг бой илмий ва маънавий меросини халқимизга етказиш, шу орқали миллий ўзлигимизни янада мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Бу борада Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жонибек Жумаев, Ишчи гуруҳ аъзолари, вилоят ҳокимлиги мутахассислари ҳамда Навоий давлат университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва илмий жамоаси иштирокида махсус йиғилиш ташкил этилди.  Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгаши” мажлисининг 26-сонли баёни қарорига асосан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясини шакллантириш ва бойитиш, шунингдек, ҳудудлар кесимида илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вилоят ишчи гуруҳи тузилди.

Мазкур Ишчи гуруҳ  Навоий давлат музей-қўриқхонаси ва унинг 4 та филиалида тадқиқот ишларини олиб борди. Навоий шаҳри,  Кармана, Нурота тумани ва Навбаҳор туманидаги “Сармишсой музей-қўриқхонаси”да амалга оширилган изланишлар натижасида 76 та артефакт танлаб олинди.

Бу каби ташаббуслар халқимиз маънавий меросининг чуқур ўрганишда ва келажак авлод учун мустаҳкам маънавий асос яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Махсус штаб: ҳозиргача диний-маърифий йўналишда 14 та лойиҳа учун техник топшириқлар тайёрланган

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан музей экспозициясини бойитиш, диний-маънавий меросни тарғиб қилиш ва ёш авлодни …