Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 46)

ЯНГИЛИКЛАР

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА

Марказнинг Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амонов “UzReport” телеканалига, Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев “Madaniyat va ma’rifat” телеканалига жонли эфирда интервью берди. Интервьюларда Форум тадбирларининг мақсад ва вазифалари ҳамда моҳияти ҳақида сўз борди. “Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг навбатдаги тадбирлари эртага, 2 ноябр …

Батафсил

ФОРУМНИНГ АСОСИЙ МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форум доирасида Араб каллиграфияси бўйича маҳорат дарси ва ислом санъатига оид давра суҳбати бошланди. “Боқий шаҳар” мажмуасида ўтаётган тадбирлар Туркияда ўтказилган хаттотлик мусобақасининг ғолиблари томонидан олиб борилмоқда. Иштирокчилар амалий машқлар асосида хаттотлик санъати намуналарини яратиш кўникмалари ҳамда ислом санъати борасидаги билимларини янада …

Батафсил

Форум тадбирлари давом этмоқда

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг расмий очилиш маросимидан сўнг, “Мовароуннаҳрда китобат маданияти” мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестивал ва савдо ярмаркаси ҳамда Халқаро ислом хаттотлик кўргазмаси очилди. Уларда Туркиядан келтирилган, шунингдек, мамлакатимизнинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 30 нафарга яқин ҳунарманд …

Батафсил

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форум бошланди

“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”нинг Самарқанддаги асосий тадбирларидан иборат “Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни қутлаб, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари хусусида сўз олди ҳамда форумнинг мақсад ва вазифалари, унинг доирасида …

Батафсил

ҲАФТАЛИКНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ ЯКУНЛАНДИ

Ўзбекистондаги “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” очилиш маросимининг якуний нутқини Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов сўзлади. Нотиқ зиёрат амалининг фазилатларига алоҳида тўхталиб, бу ўринда туризмнинг муҳим аҳамиятини эътироф этди. Шу нуқтаи-назардан туризм соҳасига қаратилаётган эътибор ўтказилаётган ҳафталик каби йирик лойиҳалар замирида янада юксалаётганини таъкидлаб, ҳаммани Самарқанд заминининг барча муқаддас …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМИЙ ҚАДРИЯТЛАР ЧУҚУР ИЛДИЗЛАРГА ЭГА

Ҳафталикнинг очилиш маросимида сўз Корея мусулмонлари федерацияси президенти Ким Дон Йок жанобларига берилди. Нотиқ араб тилида сўзлаган нутқида ўзаро диний ва маданий муносабатларини янада мустаҳкамлашга имкон яратилганидан мамнунлик билдирди ва Ўзбекистоннинг исломий қадриятларнинг чуқур илдизларига эга эканини таъкидлади. “Ҳафталик ўз моҳиятига кўра кўзлаган мақсадларига эришишига ишонаман ҳамда барчангизни кўрганимдан хурсандман”, …

Батафсил

ЮРТИМИЗНИНГ ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИ НУФУЗИ ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТ ЭЪТИРОФИДА

Ҳафталикни очилиш маросимида навбатдаги сўз Crescent Rating халқаро ташкилоти ва Halal Trip платформаси ижрочи директори Фазал Мухаммед Бахардинга берилди. Нотиқ ўз сўзида мусулмон дунёсида сайёҳликнинг тобора ўсиб бораётган динамикасини инфографикалар орқали намойиш этди. Тақдим этилган проекцияларда Ўзбекистоннинг ҳам зиёрат туризми салоҳияти ошаётганини кўриш мумкин. Юқори мартабали меҳмон сўзининг якунида ўзи …

Батафсил

ҲАФТАЛИК ТАДБИРЛАРГА БОЙ БЎЛАДИ

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА) Бош директори Маҳмуд Эрод Қилич Ҳафталик доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ўтказиладиган “Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” халқаро форум тадбирлари ҳақида сўз олди. Форум доирасида ташкил этиладиган “Қуръони каримнинг Ўзбекистон фондларида …

Батафсил

ЮРТИМИЗНИНГ ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИ ПОРЛОҚ

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ҳафталикнинг очилиш маросимидаги нутқида халқимизнинг бой қадим қадриятлари, теран тарихий илдизлари, буюк аллома аждодлари сийратига тўхталди. Нотиқ юртимиздаги мавжуд маданий мерос объектлари ва тарихий архитектура ёдгорликлари, шунингдек, ташкил этилган ҳафталик давлатимиз туризм соҳасининг янгидан-янги истиқболларини очиб беришини таъкидлади. Айни дақиқаларда сўз Ислом ҳамкорлик …

Батафсил

ҲАФТАЛИКНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Зиёрат туризми ҳафталиги” очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдухакимов ўз нутқида ҳафталик меҳмонлари ва тадбир иштирокчиларини қутлаб, юртимизнинг тобора ортиб бораётган туризм салоҳияти, хорижлик сайёҳларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқишлари ҳамда янгидан-янги туризм йўналишлари ҳақида маълумот берди. Айни дақиқаларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси …

Батафсил