Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 34)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида ”Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзуида маърифий тадбир ташкил этилди. Марказ директорининг ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Муҳаммадиев, бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев, филиал директорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар …

Батафсил

МАРКАЗГА МАШҲУР АСАР НУСХАСИ КЕЛТИРИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига муҳаддислар султони қаламига мансуб “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг 3 жилддан иборат араб ва индонез тилларидаги нусхаси олиб келинди. Китоблар Марказга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана томонидан тақдим этилди. Алисжабана хоним ўтган йилнинг …

Батафсил

ТУРКИЯЛИК ҲАДИСШУНОС ОЛИМЛАР – МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Анқара Йилдирим Боязид университети катта илмий ходими Алиасқархон Қосимов ҳамроҳлигида Туркия Республикасининг Диний ишлар вазирлиги фатво ҳайъати раиси, Анқара университети профессори, Илоҳиёт факультетининг ҳадисшунослик бўлими мудири Энбия Йилдирим ва Орду университети доценти Юнус Язичи ташриф буюрди.   Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларга бу ерда олиб …

Батафсил

МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ ГЕОГРАФИЯСИ КЕНГАЙМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Австрия Фанлар академияси ҳузуридаги Эроншунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. 1847 йилда билимдонлар жамияти сифатида ташкил этилган Австрия Фанлар академияси бугунги кунда ушбу мамлакатдаги энг йирик илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб, унинг 800 га яқин аъзоси ва 1800 нафар ходими бор. Академия маданият …

Батафсил

ШОҲ ВА ШОИР ЁДИ БАРҲАЁТ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Марказ директори Шовосил Зиёдов Мирзо Бобурнинг ибратли ҳаёт йўли, юксак инсоний фазилатлари, асарларида тараннум этилган ғоя …

Батафсил

НАВОИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий жамоаси ҳамда Самарқанд давлат университети олимлари иштирок этди. Тадбирда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мумтоз адабиёти кафедраси доценти Собиржон Тоҳировнинг …

Батафсил

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРДА МАЛАКА ОШИРДИ

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу анжуманда Марказ …

Батафсил

ГЛОБАЛ ИСЛОМ ТАРҒИБОТИНИ ҲАРАКАТЛАНТИРГАН ВА ЖАДАЛЛАШТИРГАН МУҲИМ ОМИЛ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Бруней Даруссалом ислом университети ҳузуридаги Аҳли сунна вал жамоа тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Жануби-Шарқий Осиёда ислом моҳиятини тарғиб қилишда Нақшбандия тариқатининг ўрни” мавзуида онлайн семинар ўтказилди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Сингапур, Малайзия ва Индонезиядаги илмий-маърифий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи олий таълим ва …

Батафсил

ЯНГИ МУЗЕЙ ЭКСПОЗИЦИЯСИДА НОЁБ МУҲРЛАРНИ НАМОЙИШ ЭТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

31 январь куни Тошкентда “Ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган анжуманда мамлакатимизнинг етакчи олимлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди. Конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов ҳам қатнашди ва “Ислом …

Батафсил

МУҲАММАД ИБН ҲАСАН ШАЙБОНИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИГА БАҒИШЛАНДИ

Россия Федерациясининг Татаристон Республикасидаги Булғор ислом академиясида буюк ҳанафий олим Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ҳаёти ва илмий меросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Аллома ҳижрий 132 йили дунёга келган. Илмга иштиёқи кучлилигидан ўсмирлигидаёқ илм маскани саналган Куфага кўчиб борган. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ўз даврида Абу Ҳанифага шогирд тушган, Абу Юсуф …

Батафсил