Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Қўлёзмалар илмий тадқиқида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда

Қўлёзмалар илмий тадқиқида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда

8 январь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Фотих Султон Меҳмет вақфи университети ҳузуридаги Қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш маркази (Туркия) ўртасида видеоконференция шаклида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда икки муассаса раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этиб, илмий-амалий алоқалар истиқболини муҳокама қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов бу ҳамкорликнинг юксак аҳамиятини таъкидлаб, бу билан қўлёзмаларни ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини кенг жамоатчиликка етказишда янги имкониятлар яратилишини қайд этди.

Қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш маркази директори др. Сами Арслон қўлёзмалар тарихи ва уларнинг илмий аҳамиятини ўрганиш соҳасидаги алоқалар ўзаро манфаатли натижалар келтиришини таъкидлади.

Меморандум доирасида илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўлёзмаларни ўрганиш йўналишида биргаликда конференциялар, илмий лойиҳалар, сертификатлаш дастурлари ва симпозиумлар ташкил қилиш каби вазифалар белгиланди.

Ҳамкорлик ташаббуси 2024 йил 18 апрелда Қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш маркази вакилларининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташрифи давомида илгари сурилган эди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Исломгача бўлган даврда Сўғд ва илк ислом даврида Мовароуннаҳр: давлат бошқаруви ва камончилик анъаналари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …