Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ўзбекистон-Малайзия: Икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон-Малайзия: Икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбар ходимлари 3 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган Малайзия халқаро ислом университети ҳузуридаги Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институти мутасаддилари билан учрашди. Мулоқот чоғида ислом илми ва маънавиятини чуқур ўрганиш, кўп асрлик илмий меросни асраб, келгуси тадқиқотлар учун янги йўналишлар белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган учрашувда мовароуннаҳрлик алломалар асарларини ўрганиш ва ёйиш, улар қолдирган бой илмий меросни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, шунингдек, қўшма симпозиум ва семинарлар ташкил этиш, турли илмий муассасалар билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббуслар илгари сурилди, илмий жиҳатдан ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тадбирлар мақсади – ёшлар ҳушёрлигини янада ошириш

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Навоий вилояти бўйлаб ўтказаётган маънавий-маърифий учрашувлар тизими кенгайиб бормоқда. Навбатдаги …