Home / МАҚОЛАЛАР (page 30)

МАҚОЛАЛАР

СУЛОСИЁТУЛ БУХОРИЙ

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий “Амирул муминин фил ҳадис” “(Ҳадис илмида муминларнинг амири)” “Имомул муҳаддисин” (Муҳаддислар имоми), “Имомуд дунё” “(Дунё имоми)” ва “Шайхулислом”[1] рутбаларига сазовор бўлган. Алломанинг ҳаёти ва бой маънавий меросини кенг тадқиқ этиш юзасидан нафақат юртимиз, балки бутун ислом оламида кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Манбаларда …

Батафсил

БИРОДАРЛИК – ИМОН КОМИЛЛИГИ

Ислом дини таълимотлари ва қонунлари инсонларнинг дунё ва охират саодатига эришиши учун Парвардигори билан алоқасини тўғрилашга қаратилган. Шу билан бирга, ислом одамларнинг бир-бири билан муносабатларини тартибга солувчи ҳукмларни жорий қилган, токи жамиятда биродарлик ва меҳр-оқибат устувор бўлсин. Бунга унинг ҳар бир аъзоси ўзининг шахсий фойдаси каби бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзласагина …

Батафсил

ИСЛОМДА МУНОСАБАТЛАРНИНГ БОШ ТАМОЙИЛИ ТИНЧЛИКДИР

Ислом дини одамларни энг юксак фазилатлар эгаси қилиб тарбиялайди, инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа динларга эҳтиром, олижаноб ахлоқни тарғиб этади. Исломий ақидага тўғри амал қилиб яшаган инсон мансаб, моддий манфаатни кўзлаб эмас, балки Аллоҳнинг розилиги йўлида жамият бахт-саодати учун сидқидилдан меҳнат қилади. Бундай тушунча ҳар бир эзгу ниятли кишининг олий …

Батафсил

АМАЛДА ДАВОМЛИ БЎЛИНГ!

Имом Бухорий ўзининг шоҳ асари бўлмиш “Саҳиҳул Бухорий”ни жамлашда барча жиҳатларни эътиборга олган. Дейлик, бу тўпламдан фиқҳ ё калом илми мутахассислари ҳам, ёки ақида уламолари ҳам кенг фойдаланади. Яъни, ҳар бир соҳа вакили ундан ўзига фойда олади. “Саҳиҳул Бухорий” билан танишган киши Имом Бухорий бу асарни ёзишда оддий инсонларни, яъни …

Батафсил

УСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ

Учинчи дарс. Аллоҳ таоло ва Расулининг ҳақлари. Эй ўғлим! Аллоҳ таоло сени яратди, пайдо қилди. Ўзининг зоҳирий ва ботиний[1] неъматларини сенга мукаммал қилиб берди. Аввалида сен онанг қорнида нутфа эдинг. Унда сен Раббингнинг ҳифзида бўлиб, Унинг раҳмати ила туғилдинг ва комил инсонга айландинг. У сенга сўзловчи тил, кўрувчи кўз, эшитувчи …

Батафсил

ЕТИМГА ҚАҲР, МИСКИНГА ЖАҲЛ ҚИЛМАНГ!

Жамиятда инсонларнинг бир тоифасини етим, заиф ва мискинлар ташкил этади. Уларга яхшилик қилиш, ёрдам кўрсатиш ва меҳр-мурувватли бўлиш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Шунда улар боқиманда бўлмайди, бировга зарари етмайди ва ўзларидаги муаммони ҳис қилиб яшайди. Бошқалар орасида ўзини ноқулай ҳис қилмайди.  Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида етим …

Батафсил

ЭНГ ЯХШИ НАСИҲАТ

Насиҳат кишини нотўғри, хато йўлдан тўғри йўлга, залолатдан ҳидоятга олиб чиқувчи омилдир. Шу сабабли инсон тойилиш ва хатолардан, жамият эса ахлоқсизлик ва ижтимоий тубанликдан сақланади. Насиҳат сабаб мўмин-мусулмонлар бу муқаддас динда қоим туради. Имом Бухорийнинг ушбу мавзуга оид “ал-Адабул муфрад” асарида келтирган бир ҳадисининг шарҳига тўхталиб ўтамиз: ٨ – حَدَّثَنَا …

Батафсил

ОДАМЛАР ОРАСИДА САЛОМНИ ЁЙИШ ЎЗАРО МУҲАББАТНИ ПАЙДО ҚИЛАДИ

(Бир ҳадис шарҳи) Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” тўпламида келган ҳадислар ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олади. Шулардан бири одамлар орасида саломни ёйиш ҳақидаги ҳадисдир. Уламолар ушбу ҳадиси шарифни қандай шарҳлаганини ва унда баён этилган ижтимоий масалаларни ўрганамиз. عن البراء بن عازب رضى الله عنهما قال: أمرنا النبى صلى الله عليه وسلم …

Батафсил

“АЛ-ЖОМЕЪ АС-САҲИҲ” АСАРИДА АХЛОҚИЙ ВА ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Қуръони карим ва ҳадислар маънавий-ахлоқий тарбия ҳамда ижтимоий муаммоларнинг ечимига оид дастур ва кўрсатмаларнинг мукаммал тўпламидир. Қуръони карим ва ҳадисларни ўрганар эканмиз, уларда ахлоқий камолот, ҳалоллик, поклик, имон ва виждон билан боғлиқ барча муҳим масалалар қамраб олинганини кўриш мумкин. Шунингдек, инсон учун доғ бўлувчи куфр, разолат, ҳасад, адоват, хиёнат, ёлғончилик, текинхўрлик …

Батафсил

УЛУҒ АЖДОДЛАР МАЪНАВИЙ МЕРОСИДА ИЛМНИНГ ВАСФИ

Инсон камолотга илм воситасида эришади. “Илм” сўзи луғатда бир нарсани воқеликдагидек идрок этишни билдиради. Илм ўрганиш ва уни ўргатиш исломда улуғланади, миллий қадриятларимизда ҳам илғор ўрин тутади. Мусулмонлар Қуръон ва суннатга амал қилиб яшаган даврларида илм нурини бутун оламга таратганлар. Улуғ аждодларимизнинг дунё цивилизацияси равнақига қўшган улкан ҳиссаси фикримиз далилидир. …

Батафсил