№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” “Фотиҳа” сурасининг охирги ояти, Қаҳф, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, …
БатафсилMonthly Archives: Oktabr 2024
Ҳамкорлик истиқболлари – муҳокамалар марказида
Хабар берилганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби раҳбар ва ходимларидан иборат делегация Малайзия сафарида бўлиб турибди. 23 октярь куни делегация аъзолари пойтахт Куала-Лумпурда жойлашган Малайзия исломни англаш институтида учрашув ўтказди. Унда Институт ҳузуридаги Иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар …
БатафсилАлломалар илмий мероси чин моҳиятни англатади
Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби раҳбар ва ходимларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Малайзияда илмий-амалий сафарда бўлиб турибди. Сафар дастури доирасида делегация аъзолари 22 октябрь куни Малайзиянинг Ислом маданияти институтида “Имом Бухорий илмий меросини ўрганишда замонавий ёндашувлар” …
БатафсилЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!
(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир чақириққа эргашиб кетавермай мулоҳаза билан иш кўришни муҳим омиллардан деб билади. عَنْ حُذَيْفَةَ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم « لاَ تَكُونُوا إِمَّعَةً تَقُولُونَ إِنْ أَحْسَنَ النَّاسُ أَحْسَنَّا وَإِنْ ظَلَمُوا ظَلَمْنَا وَلَكِنْ وَطِّنُوا …
БатафсилМалайзиянинг Ислом маданияти институтида «Имом Бухорий илмий меросини ўрганишда замонавий ёндашувлар» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Анжуманда Малайзия Миллий университети, ислом маданияти институти, халқаро ислом университети, Заҳра фонди, халқ таълими вазирлиги, Қуръон ва суннатни ўрганиш илмий-тадқиқот маркази, ислом илмлари университети, Утар университети, Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар иштирок этди. Анжуманинг очилиш маросимида Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев сўзга чиқиб, жорий йил май ойида Малайзия Бош вазири …
Батафсилحاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)
№ inv. MR 417/II Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг …
БатафсилЛойиҳалар маъқулланди
Хабар берилганидек, шу кунларда Тошкент шаҳрида “Шарқ ренессанси феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” мавзусида маданий мерос ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик тадбирларида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари фаол иштирок этиб, Имом Бухорий инновацион музей экспозициясини бойитишга йўналтирилган 5 та лойиҳа тақдимотини ўтказди. Имом Бухорийнинг бизгача етиб келган 12 асари …
БатафсилАлломалар асарлари тадқиқининг долзарб аҳамияти
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Истанбулдаги “Дорул махтутот” (“Қўлёзмалар уйи”) маркази Бош директори Др. Маҳмуд Мисрий ташриф буюрди. Олим қатор нуфузли илмий нашрлар таҳрир ҳайъатларининг аъзоси, тиббиёт тарихи, қўлёзмалар таҳқиқига оид бир неча китоблар муаллифидир. Унинг “Қўлёзмаларни тадқиқ қилишнинг назарий асослари” номли китоби ўзбек тилига таржима қилинган. Марказ директорининг ўринбосари …
БатафсилИмом Бухорий асарлари – ботил ғоялардан кучли маънавий ҳимоя
Хабар берилганидек, Термизда “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий анжуманда ўтказилди. Анжуманнинг Термиз Давлат университетида бўлиб ўтган шўъба йиғилишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Шукурилло Умаров “Янги Ўзбекистонда ҳадисшунослик илмининг янги босқичи” мавзусидаги маъруза қилди. Маърузачи жаҳон ислом оламида ҳозирги кунда ҳам асосий …
Батафсил“Тил – миллат кўзгуси”
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан шу номда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев мазкур муҳим сананинг ва умуман, ўзбек тилининг бой маданий меросимизда, халқимизнинг ўзлигини ифода этиш ва миллий қадриятларимизни сақлашда улуғвор ўрин тутишини таъкидлади. Тилимиз – …
Батафсил