Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418

Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” “Фотиҳа” сурасининг охирги ояти, Қаҳф, Ёсин, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Музаммил, Муддассир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ, Нозиот, Абаса, Таквир, Инфитор, Мутаффифун, Иншиқоқ, Буруж, Ториқ, Аъло, Ғошия, Фажр, Балад, Шамс, Лайл ва Зуҳо сураларини ўз ичига олади.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… و الذين امنوا منكم و انفقوا لهم اجر كبير وما لكم لا تؤمنون بالله و الرسول يدعوكم ليؤمنوا بربكم …

Асар сўнги (в. 128б) :

… و التين و الزيتون و تور سينين و هذا البلد الامين لقد خلقنا النسان فى احسن تقويم …

Библиография : СВР VIII, № 5841.

Настаълиқ. 129 варақ. (в. 1а-129б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; сура номлари ва баъзи тажвид қоидалари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8; матн ўлчами : 135´75 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил, яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг бош ва охирги варақлари йўқ, олд муқова матндан ажралган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 417/II Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.). Ақоид. Абу Хафс …