Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Дуои Сулаймон ибн Доуд – دعای سلیمان ابن داود

Дуои Сулаймон ибн Доуд – دعای سلیمان ابن داود

№ inv. MR 269/V

Муаллифи номаълум.

 Дуо. Асарда Сулаймон ибн Довуд (алайҳиссалом)нинг дуоси, унинг фазилатлари, ўқилиш вақти ва такрорланиш миқдори, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилган. Бундан ташқари, бошқа дуоларнинг мазмуни, хосиятлари ва фазилатлари ҳам баён этилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 83а).

Асар боши (в. 83а) :

وازحضرت خاتم سلیمان پیغمبر صلی الله علیه وسلم در مسجید مدینه … .

Асар сўнги (в. 99а) :

… چون چراغ روشن سوز دیگر قطعه

 Настаълиқ. 6 варақ. (в. 89а -94а) ; 81б-82б ва 94б варақларда дуо ва уларнинг фазилатлари келтирилган ; 20 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 205´110 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : Муқова ўзиники эмас, картондан бошқа муқова қўйилган.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқоваси ўзиники эмас.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий (Қиссаи Муҳаммад Ҳанафий) – جنك نامه امام محمد حنفیه )قصه محمد حنفیه)

№ inv. MR 240/II Муаллиф номаълум.  Қисса. Асарда Имом Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб …