Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 417/II

Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.).

Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 84б).

Асар боши (в. 84б) :

قال الشارح النحرير عامله الله بلطفه الخطير بعد ما تمين بالتسمية الحمد لله اقول فى تعقيب التسمية بالتحميد اقتداء باسلوب الكتاب المجيد وعمل  …

Асар сўнги (в. 138а) :

… هذا الوجه ايضان يفيد تفضيلهم فقط وان الفضل بيده الله يؤتيه من يشاء والله ذوالفضل العظيم

Библиография : GAL I, 427 ; BnF Arabe № 1236/III, IV, 1241 ; СВР IV, № 3276-3283 ; Qarshi, № 19 ; Turkestan, № 20 ; Нукус № 69.

Колофон (в. 138а) :

تمت تمت تمت من يد احقر المذنب محمد يوسف حصارى سنة ١٣٠٥

Кўчирилган сана (в. 138а) : 1305/1887 й.

Настаълиқ. 84 варақ. (в. 84б-138а) ; 138б-141б буш варақ ; 15 қатор ; мистара ;  пойгир; сиёҳи қора ; боб, фасл, оятлари қизил сиёҳда ; матн кўк ва зарҳал рамкага олинган, унвони бор ; ҳошиясида шарҳ, тулдирмалар бор ; мавзулар қизил сиёҳда белгиланган ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´70 mm. ; варақ ўлчами : 265´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 192/V Муаллифи. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил …