Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказда навбатдаги илмий учрашув

Марказда навбатдаги илмий учрашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ташриф буюрди.

Меҳмонни Марказ директори кутиб олди. Мулоқотда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, буюк алломаларнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар хусусида фикр алмашилди.

Ташриф давомида меҳмонга Марказ илмий фаолияти, хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқалари ва амалга оширилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилиб, яқинда нашр этилган янги китоблар, илмий тўпламлар ва таржима асарлар тақдим қилинди. Акмал Саидов мазкур нашрларнинг мазмун-моҳиятини юқори баҳолаб, уларнинг илмий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Суҳбат асносида Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий комиллик руҳида тарбиялаш ва замонавий илмий ёндашувларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида Акмал Саидов жамоанинг келгуси режалари юзасидан ўз тавсия ва таклифларини билдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Малайзиялик тадқиқотчилар илмий амалиёт бошлади

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM)нинг икки илмий ходими …