Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий асарлари – ботил ғоялардан кучли маънавий ҳимоя

Имом Бухорий асарлари – ботил ғоялардан кучли маънавий ҳимоя

Хабар берилганидек, Термизда “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий анжуманда ўтказилди. Анжуманнинг Термиз Давлат университетида бўлиб ўтган шўъба йиғилишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Шукурилло Умаров “Янги Ўзбекистонда ҳадисшунослик илмининг янги босқичи” мавзусидаги маъруза қилди.

Маърузачи жаҳон ислом оламида ҳозирги кунда ҳам асосий манба ҳисобланган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби алломаларнинг илмий меросини ўрганиш юзасидан мамалкатимизда олиб борилаётган эзгу ишларга тўхталди. Ислом таълимига қаратилаётган улкан эътибор ва ташкил қилинган халқаро илмий-тадқиқотлар марказлари ва Самарқандда очилган Ҳадис мактаби ҳақида гапирди.

Олим Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳақида маълумот берар экан, илмий жамоа томонидан тайёрланган энг янги нашрларга алоҳида эътибор қаратди. Иштирокчиларга ходимлар томонидан Имом Бухорийнинг ўзбек тилига илк бор таржима қилинган “Халқу афъолил ибод” ва “Китобуз зуафоис сағир” асарларини таништирди.

Анжуман иштирокчилари Имом Бухорийнинг бебаҳо илмий мероси исломнинг асл қадриятларини тарғиб қилишда беқиёс аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб, муҳаддис асарларининг ўрганилиши бузғунчи мақсадларни кўзлаган гуруҳларга қарши маънавий ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …