Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 6)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Нуман Куртулмуш: бизнинг тарихимиз, маданиятимиз, қалбимиз муштарак

Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегация 23 май куни Самарқандда бўлди. Меҳмонларни Самарқанд халқаро аэропортида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси масъуллари, вилоят ҳокимлиги вакиллари кутиб олди. Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти …

Батафсил

Ҳар бир намунаси – бетакрор!

22 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиядаги Мармара университети билан ҳамкорликда “Турк абруси тарихи” мавзусида семинар ўтказилди. Марказ илмий ходимлари, Бухородаги “Устоз-шогирд” амалий санъат маркази, Самарқанд вилояти маданият ва санъат ходимларининг “Эъзоз” ассоциацияси раҳбарлари, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Ҳунармандлар уюшмаси аъзолари, Самарқанд вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий …

Батафсил

Малайзия Бош вазирининг дил сўзлари

Аввал хабар қилинганидек, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 18 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Марказ раҳбарияти ва илмий жамоаси билан мулоқот ва музей билан танишувдан сўнг олий мартабали меҳмон Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди. Унда Анвар Иброҳим Имом Бухорий сиймосига кўрсатилаётган улкан эҳтиром учун Ўзбекистон …

Батафсил

Ислоҳотлар – соҳа ривожининг асоси

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 17 май куни ислом динининг Ҳанафий-Мотуридий талқинига бағишланган халқаро симпозиум бошланди. Қирғизистон-Туркия Манас университети шафеълигида ўтказилаётган икки кунлик анжуманда мезбон давлатдан ташқари Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Россия Федерацияси, Афғонистон, Индонезия ва юртимиз вакиллари қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Элликдан зиёд исломшунос …

Батафсил

Турк ноширлари ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг “Иршод” нашриёти вакиллари ташриф буюрди. Марказнинг ушбу матбаа уйи билан ҳамкорлиги 2019 йилда бошланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июнда қабул қилинган “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш тўғрисида”ги қарори асосида юртимиздаги исломшунос ва шарқшунос олимлардан иборат Ишчи гуруҳнинг …

Батафсил

Хоразм фиқҳшунослигини ҳар қанча ўрганса арзийди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Хоразм ҳанафий мазҳаби намояндалари ва уларнинг қарашлари” мавзусида халқаро семинар ўтказилди. Марказ илмий ходимлари, Жазоир, Франция, Қирғизистон ва Туркиядан олимлар қатнашган анжуманда Қирғизистон-Туркия Манас университети илмий ходими, Имом Бухорий халқаро стипендияси совриндори, айни кунларда Марказда илмий амалиёт ўтаётган Уланбек Қалмурза ўғли мавзу юзасидан маъруза қилди. …

Батафсил

Тадқиқотини кутаётган қўлёзмалар бисёр

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Австрия ва Туркиядан олимлар иштирок этди. Семинарда Collège de France ҳузуридаги Туркия, Усмонийлар, Болқон ва …

Батафсил

Қўлёзмалар – илм манбаи ва билим булоғи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Мовароуннаҳр муҳаддислари асарларининг Жазоирда сақланаётган қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Жазоир, Франция, Қирғизистон ва Туркиядан олимлар иштирок этди. Жазоирда тадқиқ этиш долзарб бўлган кўп минг нусхали қўлёзма намуналари мавжуд бўлиб, улар орасида Мовароуннаҳр муҳаддислари қаламига мансуб бўлганлари ҳам …

Батафсил

Марказнинг навбатдаги меҳмони – Бирлашган Араб Амирликларидан

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига БАА Шаржа Амирлиги Мерос институти Археология бошқармаси Бош директори Исо Юсуф ташриф буюрди. Меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов кутиб олди ва Музей фаолияти билан таништирди. Исо Юсуф Шаржа Мерос институти раҳбари Шайх доктор Султон ибн Муҳаммад Қосимийнинг қизғин саломи ва эзгу тилакларини етказиб, самимий қабул …

Батафсил

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида ўтказилаётган семинар-тренинг давом этди. Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан таълим, фан ва маданият муассасалари олим ва тадқиқотчилари, Марказ илмий ходимлари ва Франция, Туркия ҳамда Қирғизистондан келган олимлар иштирокида …

Батафсил