Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Назарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланди

Назарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил қилинган «Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари» мавзусидаги семинар-тренингнинг иккинчи куни сермазмун амалий машғулотларга бой бўлди.

Тадбирнинг бу босқичида асосий эътибор тингловчиларнинг мустақил тадқиқотлари ва қўлёзма манбалар билан бевосита ишлаш жараёнига қаратилди. Дастурга мувофиқ, Франциялик эксперт Франс Ришар қўлёзмашуносликнинг назарий асослари юзасидан якуний хулосалар бергач, семинарнинг энг муҳим қисми – иштирокчиларнинг тақдимотлари бошланди. Унда олим ва реставраторлар ўзи тадқиқ этаётган манбалар, қўлёзмаларни асраб-авайлашдаги шахсий тажрибаси ва соҳадаги долзарб муаммолар юзасидан маълумот берди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар қўлёзмаларнинг кодикологик тавсифини тузиш, қоғоз турларини аниқлаш ва муқовасозлик санъатининг нозик жиҳатларини бевосита амалиётда синаб кўрди. Бу жараёнда олимлар ва ёш тадқиқотчилар ўртасида қизғин фикр алмашувлар бўлиб ўтди.

Икки кунлик интенсив ўқув курси ниҳоясида иштирокчиларга олинган билим ва кўникмаларни тасдиқловчи махсус сертификатлар топширилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Қалам аҳлининг галдаги ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўзининг 9 йиллик фаолияти давомида нафақат илмий тадқиқотлар, балки жамоатчилик …