Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Илмий ходимлар – Туркияда малака оширишда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлимининг 3 нафар илмий ходими Туркия қўлёзма асарлар бош бошқармаси китоб шифохонаси ва архив ишлари бошқармаси (Türkiye Yazma Eserler Kurumu Başkanlığı Kitap Şifahanesi ve Arşiv Dairesi Başkanlığı) ҳамда Сулаймония ёзма асарлар кутубхонасида малака ошириш дастурининг навбатдаги босқичида иштирок этишни бошлади. …

Батафсил

Туркияда малака оширган тадқиқотчи кўникмалари билан ўртоқлашди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркияда малака ошириш дастурини ўтаб келган Равшан Элмуродов “Ислом тафаккури институтида малака ошириш: кўникма ва натижалар” мавзусида семинар ўтказди. Марказ илмий ходимлари учун ташкил этилган семинарда илмий-тадқиқотлар бўлими ходими, Ислом тафаккури институти курс тадқиқотчиси Р.Элмуродов мавзу бўйича маъруза қилди. Маърузачи даставвал йиғилганларга институт ҳақида тўлиқ …

Батафсил

Ҳадисларни тўғри англашнинг ўзига хос усули

29 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, IRCICA вакиллари ҳамда Туркия ва Германиядан тадқиқотчилар қатнашди. Семинарда Имом Бухорий номидаги …

Батафсил

Марказ фаолиятининг Туркиядаги тақдимоти

Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Татаристон илмий муассасалари тадқиқотчилари учун ташкил этилган малака ошириш ўқуви якунланди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Равшан Элмуродов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари, Ҳадис …

Батафсил

Ёт ғоялардан холи инсон хотиржам бўлади

Айни кунларда Марказда амалиёт ўтаётган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндорлари Ҳикмет ва Айше Гултегин илмий изланишлари тақдимотини ўтказди. “Буюк сўфий ва муҳаддис, таниқли фақиҳ, мутакаллим ва файласуф Муҳаммад ибн Исҳоқ Гулободий ҳаёти ва илмий мероси” мавзусида ташкил этилган тақдимот Абу Бакр Калободийнинг ҳаёт йўли, асарлари ва ҳадис илми …

Батафсил

Тарихни бор ҳақиқати ва бутун бўй-басти билан гавдалантириш муҳим аҳамиятга эга

Аввал хабар берилганидек, айни пайтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси томонидан Имом Бухорий инновацион музейи концепциясини такомиллаштириш бўйича қатор амалий тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” номли форумдан кейин …

Батафсил

Марказ фаолиятининг хориждаги тақдимоти

Аввал хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Равшан Элмуродов айни кунларда Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр учинчи ёзги семинарлари” доирасида ташкил этилган илмий дастурда иштирок этмоқда. Р.Элмуродов ўқув семинарлари доирасида Марказ фаолияти тақдимотини ўтказди. Унда машғулотларда малака ошираётган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристон (Россия Федерацияси)дан борган …

Батафсил

Ҳамкорликни кенгайтириш – давр талаби

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Денизли шаҳридаги Памуккале университети ректори, профессор, доктор Аҳмад Қутлихон раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамда Ҳадис илми мактаби ректори Барот Омонов кутиб олди. Ташриф асносида делегация аъзолари Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги стипендиянинг туркиялик совриндорлари ҳамда Ҳадис …

Батафсил

Марказ халқаро дастур ғолиблари жуфтлигини қарши олди

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги ғолиблари – Туркиядаги Ушак университетининг исломий илмлар факультети устозлари, доктор Ҳикмет Гултегин ва доктор Айше Гултегин Марказда илмий амалиёт бошлади. Стипендиатларни Марказ директори Шовосил Зиёдов қабул қилиб, дастурнинг аҳамиятли жиҳатлари, совриндорлар учун яратилган имкониятлар ва Марказда амалиёт ўтаган хорижий тадқиқотчилар эришган натижалар ҳақида …

Батафсил

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИГА КАЪБАПЎШ БЎЛАГИНИ ҲАДЯ ЭТАДИ

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Жидда шаҳрида Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов билан Ҳаж ва умра вазирининг Жидда шаҳридаги вакили Ҳасан ибн Яҳё ўртасида музокарада бугунги кунда илмий-маънавий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда янги илмий-тадқиқот муассасалари ташкил этилгани, шу орқали улуғ …

Батафсил