Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 49)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

أصول الفقه (Усул ал-фиқҳ)

№ inv. MR 60/IV Муаллиф. Умар ибн Абдулазиз ибн Мазеъ Бухорий (ваф. 536/1141 й.). Фиқҳ. Муаллиф – Ҳисомиддин Умар ибн Абдулазиз ибн Мазеъ Бухорий. Салжуқий Санжар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр бош муфтийси бўлиб, “Садр ал-Шаҳид” номи билан аталади. Аллома Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим бўлган. Асар ислом ҳуқуқи …

Батафсил

جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

№ inv. MR 94/IV Муаллиф – номаълум. Фиқҳ. Асарда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари масалаларга бўлиб баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 119б). Асар боши (в. 119б) : اعلم إذا مات الإنسان أول ما يبدء من التركة تكفينه وتجهيزه  ويهتاج …

Батафсил

ثبات العاجزين (Саботу-л-ожизийн)

№ inv. MR 199/ II Муаллифи.Сўфи Оллоҳёр Оллоҳқули Каттақўрғоний. (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф. Асар диний, фалсафий, панд-насиҳат асосида ёзилган рисола бўлиб, унда ислом шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларни шеърий услубда содда тилда тушунтириб берилган. Унда 13 мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, ўрта асрларда Марказий Осиё мадрсаларида дарслик сифатида …

Батафсил

سلسلة خواجه كان (Силсила-и Хожагон)

№ inv. MR 72/VII Муаллифи – номаълум. Тасаввуф. Асарда Махдуми Аъзам Косонийнинг (ваф 949/1542 й.) шажараси ва Хожагон тариқатининг силсиласи берилган. Ушбу шажара пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га бориб етган. Шунингдек, рисолада тасаввуф ривожига улкан ҳисса қўшган машҳур олимлар ҳақида қисқача маълумотлар ҳам келтириб ўтилган. Нусха тўлиқ. Асар тили: Форс. Басмала (в. 177а). …

Батафсил

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 204 Муаллиф.Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф. 1730-1798 й.) Қисса.Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар тўрт халифа – Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумларнинг васфлари билан бошланиб, давомида Одам алайҳи-с-саломнинг …

Батафсил

ديوان الخواجه نظر الهويدا (Девони Ҳувайдо)

№ inv. MR 142/III Муаллиф. Хўжа Назар Ҳувайдо (1704-1780/81). Шеърият Асар Хожа Назар Ҳувайдо (Ҳувайдо тахаллуси; асл номи Хўжаназар Ғойибназар ўғли) ХVIII аср ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, мутасаввиф шоиридир. Ҳувайдо ўз рубоийлари ва ғазалларида мажозий ва ҳақиқий ишқ ҳақидаги орифона фикрларини ҳамда золимлик ва мазлумлик, камолот ва ахлоқий тубанлик ҳақида …

Батафсил

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 235/II Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 30б). Асар боши …

Батафсил

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 58 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Батафсил

جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

№ inv. MR 5 Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ал-Қўҳистоний ас-Самарқандий ал-Хуросоний. (ваф. 962/1554 й.). Фиқҳ. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг ан-Ниқоя (Мухтасар ал-виқойа фи масаъил ал-ҳидайа)асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Муаллиф асли хуросонлик, кейинчалик Қўҳистонга …

Батафсил

Шарҳ ал-виқоя

№ inv. MR 225 Муаллиф.Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган форс тилидаги шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. …

Батафсил