Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 11/VI

Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддимат ал-кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 124а).

Асар боши (в. 124а) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف همچون رجل فعل همچون ضرب حرف…..

Асар сўнги (в. 163а) :

ترصيغه تثنية مؤنث اسم تفضيل ضربات همه زناني زننده صيغة جمع مؤنث اسم تفضيل

Библиография : СВР I, № 414-417 ; Стори, III/1, р. № 162 ; Ethe, № 2410; Нукус № 108 ;Туркестон 109-113.

Колофон (в. 163а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب سنة ١٢٥٣

Кўчирилган сана (в. 163а) : 1253/1837 й.

Настаълиқ. 39 варақ. (в. 124а-163а) 163б-164 хаттот машқи ; 9 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матнлар қизил рамкага олинган, ҳошиясида  шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´65 mm. ; варақ ўлчами : 190´115 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф: Муҳаммад Амин ибн Мулло Муҳаммад.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовасидан ажралиб, айрим варақлари тушиб қолган, варақларнинг четлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …