№ inv. MR 136
Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.)
Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси, шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва Муҳаммад Ҳанафий қиссалари ҳам баён қилинган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқимадан иборат.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1а).
Асар боши (в. 1а):
سيوب قولين إماملر آلور ايردى آنى آغيزلاريغه سالور ايردى
آنينك اوجون انكا كوب رام ايديلار هميشه وجه دين الام ايديلار
وسفيغه بير كونى جبرائل كيلدى ايرورسيز جملة عالمغه هادى
Асар сўнги (в. 171а):
ندا كيلدى كه تف دين كوزنك طوطيا ديرلار
Колофон (в. 171а) :
شد بتوفيق خداى لا ينام اين كتابت روز يكشنبه تمام
هر كه خواند دعا طمع دارم زنكه من بنده كنه كارم
تمت تمت تمت
Кўчирилган сана (в. 171а) : якшанба куни тугатган.
Настаълиқ. 171 варақ (в. 1а-171а) : 171б форсча байт бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлар бор ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´100 mm. ; варақ ўлчами : 255´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : варақлари муқовадан ажраган, намдан зарарланган.