Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / احاديث قدسية (Аҳадис қудсия)

احاديث قدسية (Аҳадис қудсия)

№ inv. MR 92/III

Муаллиф – номаълум.

Ҳадис. Асар тобеъинлардан саналган Каъб ал-Ахбор томонидан ривоят қилинган Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) айтган ҳадислари, ҳадиси қудсийлар, шунингдек Каъб ал-Ахборнинг ўз фикрлари алоҳида туплам ҳолида келтирилган. Асарда одоб-ахлоқ ва дунёга ҳирс қўймаслик каби хислатлар тарғиб этилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 5а).

Асар боши (в. 5а) :

قال كعب الاخبار رضى الله عنه قال الله تعالى في بعض الكتب المنزلة على الانبياء …

Асар сўнгги (в. 9б) :

… يا ابن آدم خلقتك لعبادتى فلا يلعب تكفلة برزقك فلا تنعب  إن وجدتنى وجدت كل شىء و إن فت عنك فت عنك كل شىء

Колофон (в. 9б) :

تمت الكعب الاخبار ستة ١٢٤١

والكعب احدكم من اصحب موسى عليه السلام وهذه الحديث اخذ من كتاب التوراية ولاتورايت كتاب له الف سورة وكل سورة الف ايات وكل ايات مقدار سورة البقرة يعنى صحابة الكبائر رضوان الله تعالى

Кўчирилган сана (в. 9б) : 1241/1825-1826 й.

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 5а-9б); 10а -12а варақларида ҳадисдан намуналар бор ; 8 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 160´140 mm. ; варақ ўлчами : 200´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли картон,таякиси чардан.

Муҳр (в. 5а) : Элчи воъиз Раббоний Қозий зот 1278/1861.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари титилиб, муқовадан ажралиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …