Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / التركيب عوامل مائة (Ат-таркиб авомил миа)

التركيب عوامل مائة (Ат-таркиб авомил миа)

№ inv. MR 47/II

Муаллиф номаълум

Грамматика. Асар Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.)нинг “ал-Авомил” асарини грамматик таҳлил қилган. Ушбу асар араб тилидаги боғловчиларга бағишланган. Муаллиф боғловчиларни ўн уч қисмга бўлиб, келишик, феъл замонлари ва феъл замонларини билдирадиган феълларда боғловчиларни ҳаракатларини таҳлил қилиб ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 97б).

Асар боши (в. 97б) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الامام الفاضل عبد القاهر ابن  عبد الرحمن جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل هجب ترکیب العوامل مبتد است …

Асар сўнги (в. 136б) :

…  وسابعری اص اسم بیخمی فا استفی عن الدضافة وندرد اسم نصب وهرالاضافة ینصب التمیز  هفتی ازین هفت عامل هر اسمی است …

Библиография :Туркестон, № 82 ; Нукус № 90-94 .

Настаълиқ. 39  варақ. (в. 97б-136б( ; 13 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози  курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …