№ inv. MR 212
Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад ибн Муборак Шоҳ Бухорий (в. 1б) (ваф. 740/1340 й.).
Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, Нажмиддин Котибийнинг “Ҳикмат ал-айн” асарига ёзилган шарҳ. Асар ўрта аср мадрасаларда жуда машҳур ҳисобланиб, мантиқ илмидан асосий дарслик сифатида фойдаланилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1 б) :
اما بعد حمد الله فاطر ذوات العقول النورية ومظهر خضياة الاسرار العربويية المبدع بنوره المسرف محركات الاجران العلوية …
Асар сўнги (в.121б) :
…فى الماهية لكن من الاحتمالات فالف الجسم من اجسام صفار غير متشابهة قابلة للقسمة …
Настаълиқ. 121 варақ. (в. 1б-121б) ; + 01-03 бўш варақ ; 04а варақда хаттот машқи ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 150´70 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси, варақларининг чет қисми намдан зарарланган.