Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра – چند بيت [نظم] بر قواعد قرا

Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра – چند بيت [نظم] بر قواعد قرا

Муаллиф Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.).

 Тажвид қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Басмала (в. 159б).

Асар боши (в. 159б) :

بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت پيغمبر دليل هدا

بشنو اين چند بيت تاكردى      مطلع بر قواعد قرآن  …

 Асар сўнги (в. 160а) :

در يكى از هرف بوف اند       از س ميم ساكن اى دانا

 Библиография :  СВР IV, № 2960 ; Кина № 3282-3326 ; Нукус, № 8.

 Настаълиқ. 2 варақ. (в. 159б-160а) ; 13 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´60 мм. ; варақ ўлчами : 200´125 мм. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод” деган ёзув бор.

 Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси матндан ажралган. Варақлари нусхадан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Тасриф ал-афъол – تصريف الأفعال

№ inv. MR 309/VI Муаллифи  Шамсиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср).     Грамматика. Асар араб …