Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Қоваид ал-Қуръан – قواعد القرآن

Қоваид ал-Қуръан – قواعد القرآن

муаллиф – номаълум.

Тажвид. Асарда аъузу, басмала, ҳарфларнинг махражи ва сифати, сукунлик нун қоидалари, вақф (тўхташ) каби қоидалар батафсил баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Асар боши (в. 108а) :

و اصحابش كه پشوایان شاه راه دین هادیان بارکاه یقین اند رضوان الله علیهم اجمعین

 Асар сўнги (в. 154б ) :

سورة القارعة ادرك ادرك سورة الهمزة ادرك مؤصدة فى عمد سورة الكافرون و لى دين كفوا احد  

  Колофон (в. 154б) :  

تم تم تم تم تم

Настаълиқ. 22 варақ. (в. 108а-154б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; матн қизил рамка ичига олинган ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´60 мм. ; варақ ўлчами : 200´130 мм. ; варақлар шарқона рақамланмаган. 

 Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод” деган ёзув бор.

 Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси матндан ажралган. Варақлари нусхадан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Қиссаи имом Ҳусайн – قصه امام حسين (قصه صيقلى)

муаллифи номаълум.  Қисса. Асар шеърий тўплам бўлиб,  аввалида Карбало даштидаги воқеалар, Язид қўшинидан имом Ҳусайн …