Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 215

МуаллифиШамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.).

Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Бугунги кунда кўплаб тилларга таржима қилинган девонлардан бири ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

بنده طالع خويشم كه درين قحط وفا عشق انى بويى سرمست خر ميارمن است …

Асар сўнги (в. 208б) :

… معروض كنم نهفة رازى هيهات كه جون توشا هبازى تشريف دهد در آشيانم …

Настаълиқ. 208  варақ. (в. 1а-208б) ;  12 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´65 mm. ; варақ ўлчами : 195´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси таъмирланган.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …