Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / نورنامه (Нурнома)

نورنامه (Нурнома)

№ inv. MR 134/II

Муаллиф номаълум.

Дуо.Асар Муҳаммад (с.а.в.) билан боғлиқ бўлган қисса ва ҳикоялардан ташкил топган. Унда асосан дуо, саловотлар келтирилган бўлиб, оммавий халқ бу асарни доим ўқиб, саловот сифатида фойдаланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 18б) .

Асар боши (в. 18б) :

استاد نورنامه مبارك يد انكه درخواص اين نورنامه علما …

Асар сўнги (в. 35б) :

… الله الذي لا اله الا هو عالم الغيب والشهادة هو الرحمان الرحيم برحمتك يا ارحم الراحمين

Библиография : КИНА №4525-4540.

Настаълиқ. 18 варақ. (в. 18б-35б); 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 12 ; матн ўлчами : 85´50 mm. ; варақ ўлчами : 124´73 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: яшилрангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: охирги муқова нусхадан ажралган. Айрим варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 413/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар …