Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تفسير چرخى (Тафсиру Чархий)

تفسير چرخى (Тафсиру Чархий)

№ inv. MR 30/I

Муаллиф. Ёқуб ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Ғазнавий Чархий (в. 1б), (ваф. 851/1447 й.).

Тафсир. Асар Қуръон карим тафсирига бағишланган бўлиб, асар муаллифи “Кашшоф”, “Тайсир” тафсири ва бошқа форс тилидаги тафсирлардан танлаб олиб, Қуръони каримнинг “Фотиҳа” сураси ҳамда 29-30 жузларидаги сураларининг тафсири келтирилган. Ҳар бир сураларнинг фазилатлари ва хислатлари ҳадислар билан баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… فى بخت كفت يا عايشه من ترايار ق مبدايم پاره خمير كرفت ونان ساخت همه …

Асар сўнги (в. 78а) :

… چه بوده است ودگر گفت كه اور اجا ووسى كرده اند گفت ولید ابن اعصم ودحران او ازموی ادکه درشانه سمود نسیان را مبدل کن بعلم من همه

Колофон (в. 78а) :

تمت تمت تمت تمت تمت تمت

در خزمت مردى دور بن كن ماروز حاب در نمانى

Настаълиқ. 78 варақ. (в. 1а-78а) ; 78б бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; сура, қиссаларнинг номи қора сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´100 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : Малла рангдаги картон шарқ муқоваси. Олд муқоваси йўқ. Охирги муқоваси синган ва пастки қисми тушиб қолган. Турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ, нусха муқовадан ажраган, айрим варақлари намдан зарарланган, қурт еган. Нусха таъмирга муҳтож.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 415 Муаллифи. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн …