Home / АЛЛОМАЛАР (page 34)

АЛЛОМАЛАР

Нақшбандия машойихлари. Қосим ибн Муҳаммад (роҳимаҳуллоҳ)

Ҳофидий Сиддиқий Акбар Қосим роҳимаҳуллоҳ Мадинада туғилиб, Асҳоби киромдан кейин фатво беришни бошлаган машҳур “Фақиҳус Сабъа” (Етти фақиҳ)дан биттасидир. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг набирасидир. Қосим роҳимаҳуллоҳ ҳазрати Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ўғли Зайнал Oбидин билан хола ўғилларидан. Ҳазрати Қосим роҳимаҳуллоҳнинг онаси Эроннинг сўнгги ҳукмдори Яздужарнинг қизидир. Ҳазрати Қосим роҳимаҳуллоҳ тобеинларнинг катталаридан ҳисобланади. “Олтин силсила”нинг учинчисидир. Омонатни Салмон Форсий ҳазратларидан олган. Бу шаклда файзий илоҳийнинг сири саҳобалар доирасидан чиқиб, тобеъин доирасига кўчди. Ҳазрати Қосим роҳимаҳуллоҳ 31-ҳижрий йилда, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу хилофоти даврида дунёга келди. …

Батафсил

Муҳаммад ибн Маҳмуд Самарқандий

Шамсиддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Самарқандий замонасининг машҳур Қуръон, тажвид ва бошқа илмларни чуқур ўрганган олимлардан бири сифатида бутун мусулмон оламида танилган.     Шамсиддин Самарқандийнинг қайси йилда туғилганлиги ҳақида маълумот келтирилмаган аммо 1378 йилда вафот этган.     Муҳаммад ибн Маҳмуд Самарқандийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти асосан, араб манбаларида бўлиб, алломанинг …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу) 3-қисм

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хутба ўқиётган эди. У шундай деди:  – Жим бўлинглар, сизга гапимни эшиттирайин!  – Валлоҳи, сени тинглашни истамаймиз! – деди Салмони Форсий розияллоҳу анҳу.  – Нега?  – деб сўради ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.  – Сен ўзингни сенга эргашганлардан устун қўйяпсан, – деди Форсий розияллоҳу анҳу.  – Қандоқ …

Батафсил

БУЮК МАЪРИФАТПАРВАР ИСҲОҚХОН ИБРАТ(1862-1937)

Исҳоқхон Тўра Ибрат фаолият доираси кенг, миллий уйғониш даврининг машҳур педагогларидан биридир. Ибратнинг асли исми Исҳоқхон, отасининг исми Жунайдуллахўжадир. Ибрат унинг адабий тахаллусидир. Исҳоқхоннинг ўзига «Ибрат» тахаллусини олиш боиси шундаки, у фаолиятининг дастлабки йилларидан бошлаб маърифатпарвар шоир, педагог олим сифатида замондошларини замон илмидан, илғор маданиятдан, янгича таълим-тарбия тизимидан ибрат олишга …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу) 2-қисм

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ҳақида шундай деди: “Аввал кетиб, пойгада ғолиб келганлар тўртта кишидир. Шу тўрттадан бири – Салмон Форсийдир. Салмон – бизнинг аҳли байтимиздир. Жаннат интизорбўлган кишилардан бири Салмондир. Аллоҳ таоло асҳобимдан тўрт кишини севади, улардан биттаси Салмондир”. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ниҳоятда ғани …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу)

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Нақшбандия силсиласининг иккинчи халқаси ҳисобланади. Салмоний Форсий розияллоҳу анҳу (Абу Абдуллоҳ) Эронликдир. У ўзининг Мадинага келишини шундай ҳикоя қилади: “Исфаҳоннинг Жайҳон қишлоғидан, Эронлик бир ўсмир эдим. Отам бу қишлоқнинг каттаси, обрўли кишиси эди. Отам мени жуда яхши кўрарди, ер-у кўкка ишонмас эди. Мен ўзимни маъжусийликка атаган эдим, шу қадарки, ҳатто оташгоҳда олов ёқиш иши менга топширилган эди. Бизнинг катта еримиз бор эди. Отам деҳқончилик қиларди. …

Батафсил

Абу Ҳафс Насафийнинг ҳаёти ва тафсир илмига қушган хиссаси

Абу Ҳафс Насафийнинг асл исми Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Муҳаммад ибн Али ибн Луқмон Насафий бўлиб, 1068 йилда (баъзи уламоларнинг маълумотига кўра 1069 й.) Насафда таваллуд топган[1]. Абу Ҳафс Насафий муфассир, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз, мутакаллим, муаррих, адиб, тилшунос-наҳвшунос олим Насафда ҳадис тинглаган, сўнгра Самарқанд, …

Батафсил

Нақшбандия машойихлари. Абу Бакр сиддиқ (розияллоҳу анҳу)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Умматимдан биттасини ўзимга дўст танласайдим, Абу Бакрни танлардим”, деган мадҳига муяссар бўлган зот Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳудир. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу Асҳоби Киромнинг энг устун шахсиятларидан бири эди. Ҳазрати Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам ота, ҳам она тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан узоқ қариндошдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан 2 ёки 3 ёш кичикдир. Мусулмон бўлмасдан олдин …

Батафсил

Абулбаракот Насафий ҳаёти ва илмий мероси

Буюк юртдошимиз Абулбаракот Насафий Қуръон сирларининг ҳақиқатини очувчи, таъвил ҳақиқати сирларининг калити, Раҳмон ва каломининг таржимони, Маъно ва баён илмининг соҳиби, Усулу фуруъ орасини жамлагувчи дину миллатнинг ҳофизи, муҳофаза этувчи, Шайхул ислом вал муслимийн, Набию мурсаллар илмининг вориси мужтаҳидларнинг энг комили, саодат ва каромат эгаси бўлган зотниг тўлиқ исми Ҳофизуддин …

Батафсил

Мовароуннаҳр мутакаллим уламолари ва уларнинг асарлари дунё алломалари нигоҳида

Арабистон ярим оролида вужудга келган ислом дини Мовароуннаҳрда ўз ривожини топди десак, хато бўлмайди. Ислом динига қувват бўлган ана шундай буюк алломалар бизнинг юртимиздан етишиб чиқди. Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг ҳар соҳани забт этган алломаримиз тарихини ўрганишимизга имконият яратилди. Биз эса тафсир, ҳадис, калом, тасаввуф каби илмларни мукаммал эгаллаган аждодларимиз …

Батафсил