Жаҳон тарихи ғоялар тарихидир. Унда турли хил ғоялар кураши, бирлашуви, ажралиши, янгиланиши жараёнларини кузатиш мумкин. Ҳозирга қадар яшаб, жамият ривожланишига ҳисса қўшаётган ғоялар умуминсоний даражага кўтарилганлигининг сабаби ҳам уларнинг кўпчиликнинг эҳтиёжларидан келиб чиққанлигидадир. Ўзбекистонда миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бўлган юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, …
БатафсилМУСТАМЛИЙ БУХОРИЙНИНГ АҚИДАВИЙ МАСАЛАЛАРГА ОИД ҚАРАШЛАРИ
Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Мустамлий ал-Бухорий (ваф. 434/1043) қаламига мансуб «Шарҳ ат-Таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф» («Тасаввуф йўли билан танишув» асарига шарҳ») асари тасаввуф, калом ҳамда бошқа исломий ва ижтимоий фанларга (жумладан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, фалсафа, психология в.б.га) оид муҳим манба ҳисоблансада, шу кунга қадар, асосан, тасаввуфшунослик нуқтаи назаридан …
БатафсилҲАНАФИЙ ТАРИХЧИ АБДУЛҚОДИР ҚУРАШИЙ ВА УНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ
Ўрта асрлар мусулмон Шарқидаги илмий муҳитини ўрганишда тарихий-биографик адабиётлар муҳим манба ҳисобланади. Ислом тарихшунослиги тараққиётида ушбу жанрдаги асарлар эрта пайдо бўла бошлаган. Сақланиб қолган асарларнинг асосий қисми ҳижрий III асрнинг ўрталарига тўғри келади. Ундан аввал асосан соф исломий илмларининг ўзига эътибор қаратилган ва олимларнинг биографияси чуқур ўрганилмаган. Кейинчалик биографик жанрда …
БатафсилАБУ БАКР ЖАССОС ШАХСИЯТИ
Имом Али ибн Аҳмад Розий Жассос ҳанафийлик мазҳабида машҳур усул фақиҳларидан бири бўлишига қарамай, тарихий манбаларда аллома ҳақида кам маълумот учрайди. Бунинг сабабини олимлар турлича талқин қиладилар. Жумладан, Лакнавий ўзининг “ал-Фаваид ал-баҳийя” асарида айтганидек, баъзи олимлар уни муқаллид деб ҳисоблагани ҳам унинг тўғрисида кам маълумот берилишига сабаб бўлиши мумкин [6: …
БатафсилАБДУЛҲАЙ ЛАКНАВИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
Ўз даврининг етук олими, фақиҳи, мутакаллими, муҳаддиси, тарихчиси, тадқиқотчи-танқидчиси сифатида танилган Абдулҳай Лакнавий – Муҳаммад ибн Абдулҳай ибн Муҳаммад ибн Абдулҳалим ал-Лакнавий Абу ал-Ҳасанот. Манбаларда келтирилишича, Абдулҳай Лакнавийнинг келиб чиқиши Муҳаммад пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таниқли ансорларидан бўлган Абу Аййуб ал-Ансорийга бориб тақалади[1]. Абдулҳай фиқҳ соҳасида ҳанафийлик мазҳабига мансуб бўлган …
БатафсилҲИСОМИДДИН САДРИ ШАҲИД ИЛМИЙ МЕРОСИ
Тарихдан маълумки, Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан аллома ва мутаффаккирлар билан бир қаторда ҳукмдорлар ҳамда маълум бир кучга эга бўлган сулолалар ҳам диний илмлар ривожини қўллаб-қувватлаган ва унинг ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Хусусан, X-XII асрларда Қорахонийлар, Салжуқийлардан етишиб чиққан ҳукмдорлар, Саффорийлар, Оли Моза ва Маҳбубийлар каби йирик диний-сиёсий сулола вакиллари исломий …
БатафсилАБУЛ БАРАКОТ НАСАФИЙ
Буюк Ватандошимиз Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий Насаф шаҳрида милодий XIII – XIV асрларда яшаб ўтган Ислом оламидаги машҳур муфассирлардан бири саналади. Алломанинг ижоди сермаҳсул бўлса-да, ҳаёти ҳақидаги маълумотлар афсуски манбаларда кам учрайди. У кишининг етук олим бўлиб етишишида устозларининг хизмати катта бўлган. Ана шундай устозларидан …
БатафсилИМОМ МОТУРИДИЙ — КАЛОМ ИЛМИНИНГ СУЛТОНИ
Самарқандда Абу Мансур Мотуридий асос солган калом таълимоти йиллар ўтиб, бутун ислом оламига тарқалади ва суннийликдаги икки йирик мактабнинг бирига айланади. Ушбу таълимотнинг мазмун-моҳиятини, тарихини ўрганишдан аввал Мотуридийнинг ҳаёти ва жамиятда тутган мавқеини чуқур тадқиқ қилиш керак. Мотуридийа таълимоти XI асрдан бошлаб ислом оламида шуҳрат қозонади ва шу даврдан алломанинг …
БатафсилАБУ ҲАФС КАБИР БУХОРИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
Аҳмад ибн Ҳафс Бухорий 150/767 йилда Бухоро шаҳрининг Фагсодара маҳалласида туғилиб, 217/832 йили ўша ерда вафот этган. Тўлиқ исми Аҳмад ибн Ҳафс ибн Забурқон ибн Абдуллоҳ ибн Бухорийдир. Абу Ҳафс Кабир Бухорий Мовароуннаҳрга фиқҳ илмини олиб келиш билан бирга унинг тараққиётига муносиб хизмат килган олимдир. У етук фақиҳ Муҳаммад ибн …
БатафсилАЖДОДЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ!
Юртимиз ўтмиши ҳақида қалам тебратаркансиз, беихтиёр, сиз эмас, қўлингиздаги қалам сўзлаб, қоғозни хушнуд этиб, ўқувчи қалбига нур бағишлайди. Бу тинч ва осойишта диёр бағридаги ҳар бир маскан ўзининг бой ўтмиши ва тарихига эгадир. Самарқанднинг Ғарб томонидаги тарихий Анҳор (ҳозирги Пастдарғом) тумани ҳам сержило ўтмишга бурканган, атрофида машҳуру манзур шаҳарлар, маънавий-маданий …
Батафсил