Home / МАҚОЛА

МАҚОЛА

ДИН НИҚОБИДАГИ БУЗҒУНЧИЛИККА ҚАРШИ ТИНЧЛИК ҒОЯСИ

Инсоният умр давомида эзгу мақсадларга эришиш учун доимо саъй-ҳаракатда бўлади. Орзу-умиди рўёби, фарзандлари камолотини кўриши учун энг зарур омил бу шубҳасиз тинчлик ва осойишталикдир. Бугунги глобаллашув жараёни ҳар биримиздан юрт тараққиёти, авлодлар келажаги ва жамиятнинг эртанги куни учун қайғуриш, тинч ва осойишта ҳаётга рахна солаётган турли таҳдидларга биргаликда курашишни тақозо …

Батафсил

ОЯТЛАРНИ НОТЎҒРИ ТАЛҚИН ҚИЛИШ ВА ТАКФИР ФИТНАСИ

Ислом дини инсонларни илм, ҳамжиҳатлик ва аҳилликка чорлайди. Улар орасида жоҳиллик, фирқаланиш ва ўзаро келишмовчилик келтириб чиқарадиган ҳар қандай ғоя, қараш ва чақириқларни кескин қоралайди. Ахборот асри бўлмиш ҳозирги кунларда ҳар хил радикал ва экстремистик ғоя эгалари мусулмонларни ўн тўрт асрдан бери амалда бўлиб келган тўрт фиқҳий мазҳаб уламоларининг асарлари …

Батафсил

ХАЛИФАЛИК НОМИ БИЛАН ҚИЛИНГАН ФИТНАЛАР

Маълумки, Ислом дини аввалида мусулмонлар жамиятининг бошқаруви бевосита пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқарувларида бўлган. У зот вафотларидан сўнг мусулмонлар жамияти халифалар бошқарувига ўтди. Кейинчалик Ислом сарҳадлари кенгайиб халифалик ҳам турли ҳудудларга бўлиниб кетди ва алалоқибат мусулмон ўлкаларида номи халифалик, бошқарув тузуми мулкчиликка, маълум бир ҳудудларга асосланган подшоҳликлар вужудга …

Батафсил

ИККИ НАМОЗНИ ҚЎШИБ ЎҚИШ – НОЗИК МАСАЛА бу борада уламолар нима дейди?

Икки фарз намозни қўшиб, яъни олдинма-кетин ўқиш масаласи фиқҳда муҳим ва ихтилофли мавзулардан ҳисобланади. Баъзилар “Икки намозни ёмғир пайтида, сафарда бўлмай туриб ҳам масжидда жамлаб ўқиса бўлади. Ёмғир ёғаётганда масжидга бориш қийин бўлиб қолса, аср билан пешин, шом билан хуфтон қўшиб ўқиб кетилаверади. Бу суннатда бор нарса – Расулуллоҳ соллаллоҳу …

Батафсил

МАЗҲАБЛАР – БИРЛИК РАМЗИ

Фиқҳ илмининг ривожланиши ислом дини аввалидан бошлаб босқичма-босқич ривожланиб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобийлар даврида асос солинган фиқҳ илми инсониятнинг Аллоҳ таоло учун бажарадиган ва жамиятда қиладиган амалларини тартибга солиш ва тизимлаштиришни назарда тутади. Шу боис у замон йўсинига қараб доимий тараққиётда бўлган. Фиқҳ – “билмоқ” маъносини билдириб, …

Батафсил

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ СУННАТ, МАЗҲАБСИЗЛИК БИДЪАТДИР

Фатво беришни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари бошлаб берганлар. У зот очиқ-ойдин ваҳийга суяниб, Аллоҳ таоло номидан фатво берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фатволари ислом фиқҳининг Қуръони каримдан кейинги асосий манбаси бўлиб қолган. У зот саҳобаларига фатво бериш, ижтиҳод қилиш ва қиёсдан фойдаланиш йўлларини амалий жиҳатдан кўрсатиб берганлар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум Пайғамбар …

Батафсил

ИСЛОМ – ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ

Ислом дини асосан уч қисмдан иборат: ✅ Имон – ақида масалалари; ✅ Ислом – шариат масалалари; ✅ Эҳсон – тариқат масалалари. Бугунги кунда диний экстремистик ташкилотлар давлатлар, халқлар, диний қарашлар ўртасида, биринчи навбатда, миллатчилик ва диний айирмачиликни келтириб чиқаришни, шу йўл билан бир давлатда яшаётган турли миллат вакиллари ўртасида миллий, …

Батафсил

АЁЛНИНГ ИЛМ ОЛИШИ – МАЖБУРИЯТ!

Бугунги кунда баъзи давраларда “аёллар ўқимасин”, “ўқиса эркакка кўринади” ёки “ўқиш фақат эркакларга керак” деган фикрлар тарқалмоқда. Бу гаплар аввало дин номи билан айтилгани учун одамлар орасида шубҳа уйғотади. Аммо ҳақиқий ислом таълимотига қарайдиган бўлсак, бундай даъволарнинг на Қуръон, на Суннат, на илмда асоси бор. Аёллар таълими жамият тараққиётининг муҳим …

Батафсил

ИХТИЛОФ ҲАЛОКАТГА САБАБ БЎЛАДИ

(Бир ҳадис шарҳи) Баъзан одамлар Қуръоннинг турли қироатларини эшитганда, ўзи билмай туриб, уларни хато деб баҳолайди. Оқибатда тортишувлар юзага келади. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломидир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилинган. Аллоҳ таоло араб қабилаларининг англаши енгил бўлиши ва Китобнинг илоҳий мўъжизалигини намоён этиш учун уни …

Батафсил

МОТУРИДИЙЛИК АҚИДАСИ СОХТА ДАЪВАТЧИЛАРГА НИМА ДЕЙДИ?

Ислом динида ақида энг муҳим соҳалардан саналади. У ҳамма нарсанинг асоси бўлиб, банданинг ибодати ҳам, дунёқараши ҳам, турмуш тарзи ҳам, шахсий ва ижтимоий муносабатлари ҳам шунга қараб шакл олади. Мўмин-мусулмон инсон ўз ақидаси, имон-эътиқоди қанчалар мустаҳкам эканини ҳеч ҳам назардан қочирмаслиги керак. Айниқса, фитналар авж олган ҳозирги даврда ҳар бир …

Батафсил