Пойтахтимизда “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар” республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ишида Фанлар академияси вицепрезиденти Баҳром Абдуҳалимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, шунингдек, тарихчи, археолог, шарқшунос, музейшунос олимлар, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар иштирок этди. …
БатафсилИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида ”Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва маърифат дини” мавзуида маърифий тадбир ташкил этилди. Марказ директорининг ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Муҳаммадиев, бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев, филиал директорининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар …
БатафсилЎзбекистон-Миср: ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш сари янги қадамлар
Кеча, 19 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бошқа масъуллардан иборат делегация Миср Араб Республикасига жўнаб кетган эди. Делегация вакиллари, шу куннинг ўзида, Мисрнинг “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг ўринбосари шайх …
БатафсилМир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди. Бу мадраса 500 йиллик тарихга эга. Ундан кўплаб олимлар, имомлар, муфтийлар етишиб чиққан. Лекин ўтган асрда унинг мақоми ўрта махсус билим юрти даражасига тушиб қолган эди. Биноси ҳам зах тортган, китоблар етишмасди. Шавкат Мирзиёев 2017 йилда бу ерга келиб, аҳволни …
БатафсилМАРКАЗГА МАШҲУР АСАР НУСХАСИ КЕЛТИРИЛДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига муҳаддислар султони қаламига мансуб “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг 3 жилддан иборат араб ва индонез тилларидаги нусхаси олиб келинди. Китоблар Марказга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана томонидан тақдим этилди. Алисжабана хоним ўтган йилнинг …
БатафсилТУРКИЯЛИК ҲАДИСШУНОС ОЛИМЛАР – МАРКАЗ МЕҲМОНИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Анқара Йилдирим Боязид университети катта илмий ходими Алиасқархон Қосимов ҳамроҳлигида Туркия Республикасининг Диний ишлар вазирлиги фатво ҳайъати раиси, Анқара университети профессори, Илоҳиёт факультетининг ҳадисшунослик бўлими мудири Энбия Йилдирим ва Орду университети доценти Юнус Язичи ташриф буюрди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларга бу ерда олиб …
БатафсилМАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ ГЕОГРАФИЯСИ КЕНГАЙМОҚДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Австрия Фанлар академияси ҳузуридаги Эроншунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. 1847 йилда билимдонлар жамияти сифатида ташкил этилган Австрия Фанлар академияси бугунги кунда ушбу мамлакатдаги энг йирик илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб, унинг 800 га яқин аъзоси ва 1800 нафар ходими бор. Академия маданият …
БатафсилШОҲ ВА ШОИР ЁДИ БАРҲАЁТ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Марказ директори Шовосил Зиёдов Мирзо Бобурнинг ибратли ҳаёт йўли, юксак инсоний фазилатлари, асарларида тараннум этилган ғоя …
БатафсилНАВОИЙ ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий жамоаси ҳамда Самарқанд давлат университети олимлари иштирок этди. Тадбирда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мумтоз адабиёти кафедраси доценти Собиржон Тоҳировнинг …
БатафсилМАРКАЗ ОЛИМИНИНГ ТАДҚИҚОТИ ҚОЗОҒИСТОН ИЛМИЙ НАШРИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлигининг Архив ишлари ва ҳужжатлар қўмитаси ҳузуридаги “Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази” нашри ҳисобланган “ULY DALA MURASI” (“Буюк дашт мероси”) илмий-оммабоп журналининг янги сонида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Муҳаммадиевнинг Алоуддин Усмандий қаламига мансуб “Тариқатул хилоф …
Батафсил