Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Галдаги стипендиат амалиёт бошлади

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия жорий йилги дастурининг навбатдаги совриндори – Малайя университети (Малайзия) тадқиқотчиси Ашраф Ишроқий ибн Жамил илмий амалиёт ўташ учун Марказга келди. Директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев тадқиқотчини дастур ғолиблиги муносабати билан қутлаб, илмий ишларида муваффақиятлар тилади. Ашраф Ишроқий самимий ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдириб, амалиёт давомида …

Батафсил

Индонезиядаги энг йирик олий диний таълим муассасаси раҳбарининг ташрифи

Имом Бухорий хақаро илмий-тадқиқот марказига Индонезиянинг Лампунг мухториятида жойлашган Раден Интан давлат ислом университети ректори проф. др. Ван Жамалуддин ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди. Нафақат Лампунг, балки бутун Индонезиядаги энг йирик олий диний таълим муассасаси бўлмиш Раден Интан давлат ислом университетига 1968 йилда асос солинган. Айни …

Батафсил

“Ислом – тинчлик ва эзгулик дини”

Аввал хабар берилганидек, 15 октябрь куни Тошкентда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди. Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлардан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар қатнашаётган …

Батафсил

ИСЛОМ – ТИНЧЛИК ВА ЭЗГУЛИК ДИНИ

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш бўй кўрсатади. Мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг тумуш ободлиги осойишталик туфайлидир. Шу нуқтаи назардан айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилаётган “Ислом — тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги нуфузли халқаро конференция нафақат …

Батафсил

Ислом дини моҳиятан ҳақиқат, адолат, тинчлик ва эзгуликка ундайди

Тинчлик, осойишталик, хавфсиз ва барқарор муҳит, илм-маърифатнинг энг олий неъмат, бебаҳо бойлик экани яна бир карра намоён бўлмоқа. Жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтадиган “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” номли нуфузли халқаро конференция ислом динининг тинчликпарвар, маърифатга йўғрилган ғоялари хусусида мамлакатимиз ва хорижий олимлар, …

Батафсил

Илмий тадқиқотларда кутубхоналарнинг роли ва янги имкониятлар

11 октябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари ва IRCICA вакиллари билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Халқаро …

Батафсил

Имом Бухорий асарлари мукаммал ўрганилиб, тарғиб этилмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Имом Бухорийнинг “Китобуз зуафоис сағир” (Заиф ровийлар ҳақида кичик китоб) асари илк бор ўзбек тилига таржима қилиниши юзасидан брифинг ўтказилди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ахборот хизмати раҳбари Шерзод Маматов ушбу мавзу юзасидан батафсил маълумот берди. Таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Батафсил

Россия мусулмонларига янги нашрлар тақдимот қилинди

Аввал хабар берилганидек, Қозон шаҳридаги Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми” бўлиб ўтмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг унда иштирок этаётган илмий ходимлари мазкур нуфузли тадбир доирасида Марказ жамоаси томонидан Имом Бухорийнинг илк марта ўзбек тилига ўгирилган “Халқу афъолил ибод” ва “Китобуз зуафоис сағир” асарлари тақдимотини ўтказди. Унда …

Батафсил

Марказ илмий ходимлари – “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми”да

Шу кунларда Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида жойлашган Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми” бўлиб ўтмоқда. Унда ўндан зиёд давлатдан олимлар, дин арбоблари ва мутахассисларнинг 100 дан ортиқ илмий маърузалари тингланиб, долзарб диний, ижтимоий ва маданий масалалар муҳокама қилинмоқда. Мусулмон жамиятлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ижтимоий хизматларни ривожлантириш, …

Батафсил

Самарқандда халқаро симпозиум ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳрида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилаётган «Халқаро Мотуридий симпозиуми» ўз ишини бошлади. Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси, мотуридийлик таълимоти ҳамда унинг бугунги кундаги аҳамиятини ўрганишга бағишланган анжуманда юртимиз ҳамда Туркия Республикасининг бир қатор кўзга кўринган калом илми мутахассислари қатнашмоқдалар. Симпозиумнинг очилиш маросимида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …

Батафсил