Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Британиялик олимлар эътирофи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Бухорий илмий мероси тадқиқига янгича ёндашувлар” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари, Ҳадис илми мактабининг мударрис ва талабалари, британиялик исломшунос олимлар иштирок этди. Тадбир аввалида Марказ раҳбари Шовосил Зиёдов йиғилганларга Имом Бухорий асарларини ўрганиш, тадқиқ этиш, ўзбек тилига ўгириб, …

Батафсил

Делегация аъзолари Марказ ходимлари ишидан мамнун

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегациянинг Туркия Республикасига ташрифи давом этмоқда. Ташрифнинг навбатдаги куни делегация аъзолари Туркия қўлёзма асарлар бош бошқармаси Китоб шифохонаси ва архив ишлари бошқармасида бўлди. Бош бошқарма бошлиғи Жўшқин Йилмаз ва Китоб шифохонаси раҳбари Нил Байдар …

Батафсил

Марказ янги нашрларининг Туркиядаги тақдимотлари

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация айни кунларда амалий ташриф билан Туркияда меҳмон бўлиб турибди. Сафар доирасида мамлакатдаги музей ва кутубхоналар фаолиятини яқиндан ўрганиш билан бирга, йирик илмий муассасаларда маънавий-маърифий ва тақдимот тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, Туркиянинг …

Батафсил

ХАЛҚУ АФЪОЛИЛ ИБОД

📚 Китоб номи: ХАЛҚУ АФЪОЛИЛ ИБОД 👤Муаллиф: Имом Бухорий ✅️Ушбу китоб Имом Бухорийнинг “Халқу афъолил ибод” (“Бандаларнинг амалларини Аллоҳ яратиши”) асари таржимаси ва шарҳидир. Китобда Аллоҳ таолонинг калом сифати борлиги ва бу борада уламоларнинг қарашлари, “Қуръон махлуқдир” деган фикрдагиларнинг ботил даъволарига илмий раддиялар берилган бўлиб, 663 та ҳадис ва хабар …

Батафсил

Янги нашрлар минтақа халқлари маърифатини оширишга хизмат қилади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Имом Бухорий илмий мероси: замонавий тадқиқотлар” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Фирдавс Ҳалимов, Ҳадис илми мактаби ректори Барот Амонов, Ал-Азҳар университети (Миср) профессори Шайх Маҳмуд Ҳасан, Истанбул университетининг (Туркия) Илоҳиёт факультети битирувчилари, Имом Бухорий халқаро стипендияси совриндорлари …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТУРКИЯ ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНМОҚДА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухаликов бошчилик қилаётган делегация музейларга бўлган ташрифини Туркия Республикасида давом эттирмоқда. Делегация таркиби Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат. Делегациянинг 20 сентябргача давом этадиган ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейлари экспозициясини янги мазмун билан …

Батафсил

Марказ – яна бир халқаро тадбир мезбони

Тошкентда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ва Ал-Азҳар университети (Миср) ташаббуси билан бошланган “Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларига оид ислом таълимоти меъёрларини ўрганишнинг назарий-тадбиқий жиҳатлари” мавзусидаги халқаро ўқув семинари иштирокчилари 13 сентябрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олиб, илмий тадқиқотлар натижалари, эришилаётган муваффақиятлар ҳақида …

Батафсил

Термизда йирик анжуман иш бошлади

Бугун, 12 сентябрь куни Термиз шаҳрида “Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бошланди. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси асносида ташкил этилган анжуманда мамлакатимиздан 60 га яқин таниқли диний уламолар, етук исломшунос олим ва мутахассислар …

Батафсил

Фозил олим ташрифи

Айни кунларда юртимизда меҳмон бўлиб турган мисрлик фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди. Ислом оламида чуқур эъзозланадиган юксак мартабали меҳмонни Марказ раҳбари Шовосил Зиёдов кутиб олди. Ташриф чоғида шайх ҳазратлари Марказ музейи билан таништирилди. Мулоқот давомида у кишига Марказ фаолияти, амалга …

Батафсил

Илмий ходимлар – Туркияда малака оширишда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлимининг 3 нафар илмий ходими Туркия қўлёзма асарлар бош бошқармаси китоб шифохонаси ва архив ишлари бошқармаси (Türkiye Yazma Eserler Kurumu Başkanlığı Kitap Şifahanesi ve Arşiv Dairesi Başkanlığı) ҳамда Сулаймония ёзма асарлар кутубхонасида малака ошириш дастурининг навбатдаги босқичида иштирок этишни бошлади. …

Батафсил