Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 39)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

“ИМОМ БУХОРИЙ – МУҲАДДИСЛАР СУЛТОНИ”

Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан мамлакатимизда диний-маърифий йўналишда олиб борилаётган илмий изланишлар натижаларини маҳаллий ва халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда Имом Бухорий илмий меросини тадқиқ этиш борасида ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида “Имом Бухорий – муҳаддислар султони” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди. …

Батафсил

МАРТАБАЛИ МЕҲМОН ИСЛОҲОТЛАРНИ ЮҚОРИ БАҲОЛАДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган АҚШ Давлат департаменти Халқаро диний эркинлик бўйича идорасининг Марказий Осиё бўйича координатори Робин Шульман ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов, директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими илмий ходимлари кутиб олди. Ташриф аввалида меҳмонга …

Батафсил

ОКСФОРДДАГИ БУХОРО ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бутун дунёга машҳур бўлган Англиянинг Оксфорд университети 1096 йилда ташкил этилган бўлиб, қадимий университетлардан бири ҳисобланади. Университетда тўртта академик бўлим, 36 та коллеж ва учта ҳамжамияти мавжуд. Университет таркибида боғлар, кутубхоналар ва музейлар барпо …

Батафсил

САМАРҚАНДДА ЙИРИК ХАЛҚАРО СИПОЗИУМ БОШЛАНДИ

Бугун Самарқандда Самарқанд давлат университети, Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид ва Бурса Улудағ университетлари ҳамкорлигида “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” мавзусидаги халқаро симпозиум бошланди. Нуфузли анжуманда Туркиянинг Самарқанддаги ваколатхонаси (ТИКА) раҳбарияти, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистон Фанлар академияси, мамлакатимиз ҳамда Туркиядаги олий ўқув юртларининг 50 нафарга яқин олим ва мутахассислари …

Батафсил

Марказда қилинаётган ишлар хорижлик олимлар эътиборини тортди  

Аввал хабар берганимиздек, Германиянинг Фрайбург университетида “Миллий давлатлар ва Қуръон: постсовет ҳудудида таржимонлар, ривоятлар ва мунозаралар” мавзусида халқаро илмий семинар” ўтказилди. Семинар Европа тадқиқот кенгашининг “GloQur – Глобал Қуръон” лойиҳаси томонидан тафсир ва Қуръон таржимаси бўйича постсовет давридаги фаолият юзасидан илмий билимлар алмашинувини йўлга қўйиш ва турли давлатлардаги тажрибали олимлар …

Батафсил

ГЕРМАНИЯДА ИЛМИЙ СЕМИНАР ИШ БОШЛАДИ

Бугун Германиядаги Фрайбург университетида “Миллий давлатлар ва Қуръон: постсовет ҳудудида таржимонлар, ривоятлар ва мунозаралар” мавзусида халқаро илмий семинар ўз ишини бошлади. Семинар ишида Европа Марказий Осиё ва Кавказ минтақаларидан таниқли исломшунос олим ва экспертлар билан бир қаторда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, доцент Шовосил Зиёдов ҳам …

Батафсил

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ЎҚИТУВЧИ САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРАДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Халқаро илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш ва грант лойиҳаларида иштирок этиш” мавзусида илмий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ректор Уйғун домла Ғафуров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳамда институт устозлари ва талабалари иштирок этдилар. Тадбирни Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров …

Батафсил

“УСТОЗГА ЭҲТИРОМ – ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устозга эҳтиром – инсоний фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди. Тадбирни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев олиб борди. Сўзга чиққанлар буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик …

Батафсил

ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ МАРКАЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонларни Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ва зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими мудири Барот Амонов кутиб олди. Делегация аъзолари Марказ ва …

Батафсил

МАЪРИФАТ – ИЛОҲИЙ ҚУДРАТ ВА МИСЛСИЗ САЛОҲИЯТ МАНБАИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида “Жаҳолатга – қарши маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда университет раҳбарияти ва талабалари ҳамда Марказ илмий ходимлари қатнашди. Маърузачилар бугунги глобаллашув жараёнларида ёшларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга бўлган …

Батафсил