Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Тошкент – маданий анжуман оғушида

Тошкент – маданий анжуман оғушида

18 октябрь куни Тошкентда “Шарқ ренессанси феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” мавзусида маданий мерос ҳафталиги бошланди. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда қатор хорижий ва маҳаллий ташкилотлар, идора ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган ҳафталик доирасида хилма-хил йўналишлар бўйича конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий олим ва мутахассис, жумладан, маданият ишлари бўйича халқаро ташкилотлар, чет эл музей ва кутубхоналари раҳбарлари иштирок этиши мўлжалланган.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жонибек Жумаев ҳам иштирок этди.

Ушбу ранг-баранг ва сержило анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад халқаро мулоқот ва ўзаро билим алмашувини мустаҳкамлаш, чет эллик ҳамкорлар билан мамлакат маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштиришга йўналтирилган янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат.

Ҳафталик давомида Темурийлар тарихи давлат музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Ўзбекистон тарихи давлат музейида мамлакатимизнинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган ноёб экспозициялар намойиш этилади.

Тадбирлар 27 октябргача давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …