Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Акция доимий тус олса арзийди

Акция доимий тус олса арзийди

Бугун, 25 октябрь куни мамлакатимизда “Қоғозсиз бир кун” республика эко-акцияси ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкилий-назорат ва ижро интизоми бўлими ходимлари учун Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Бандликка кўмаклашиш марказида сайёр семинар ташкил этилди.

Унда “Unison soft” МЖЧнинг Самарқанд вилояти бўлими мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берди.

Семинарда қоғоздан фойдаланишни қисқартириш ва ундан воз кечиш харажатларни, табиий ресурсларга юкламани, жумладан сув ва электр энергияси истеъмолини камайтириш, дарахтларни сақлаш, экологик мувозанатни барқарор тутиш ҳамда чиқиндилар миқдорини қисқартиришга хизмат қилиши таъкидланди. Бундай амалиёт давлат органлари фаолиятини янада барқарор, иқтисодий самарали ва экологик хавфсиз қилишга ёрдам бериши қайд этилди.

Қатнашчиларга “Edo.ijro.uz” тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш, турли техник носозликларнинг олдини олиш, электрон ҳужжатлар айланмаси, хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда хабарномалар юзасидан киритилган янгиликлар бўйича маълумот берилиб, ҳужжатларнинг электрон алмашуви тизимидан янада самарали фойдаланиш, файлларни онлайн улашишда булутли сақлаш хизматлари ва ҳамкорликда ишлаш воситаларини қўллашнинг ўзига хос услублари бўйича иштирокчилар кўникмалари бойитилди. Файлларни фақат эҳтиёжга кўра принтердан чиқариш, бунда икки томонлама чоп этиш, қайта ишланган қоғозлардан фойдаланиш зарурати таъкидланди. Чунки 1 тонна офис қоғозини ишлаб чиқариш учун дарахт тури ва ишлаб чиқариш технологиясига қараб ўрта ҳисобда 17-20 та дарахт кесилиши керак бўлади. 10 тонна офис қоғозини тежаб, тахминан 200 та дарахтни сақлаб қолиш мумкин.

Марказда бугунги кунда мазкур йўналишда қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашнинг таъсирчан тизимини яратишда «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат «Ijro.gov.uz» тизимида амалга оширилиши белгиланган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …