Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Булғор ислом академияси олими ташрифи

Булғор ислом академияси олими ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Россиядаги Булғор ислом академияси Илоҳиёт кафедраси ўқитувчиси, ислом ҳуқуқшунослиги ва замонавий фатволар бўйича мутахассис др. Сайфул Асрий ташриф буюрди.

Меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, музей билан яқиндан таништирди. Марказ фаолияти ва жамоанинг илмий ютуқлари яманлик олимда катта таассурот уйғотди.

Мулоқот чоғида Марказ билан Булғор ислом академияси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда мисрлик янги стипендиат амалиёт бошлади

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида навбатдаги хорижлик тадқиқотчи — Миср араб қўлёзмалари институти …