Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Халқаро марказда “Саҳиҳул Бухорий” хатм қилинди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезиянинг энг нуфузли диний ташкилотлари ва илмий доиралари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси, профессор Сити Руҳайний Жўҳаятин хоним, дунёдаги энг йирик исломий ташкилот –“Nahdlatul Ulamа” (NU) марказий кенгаши вакили доктор Ҳожи Солеҳ Қосим ҳамда Индонезиянинг қадимий ва машҳур таълим маркази – “Al …

Батафсил

Маърифат йўлида ёшлар билан очиқ мулоқот

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 42-сонли умумтаълим мактабида ёшлар орасида маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш мақсадида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда мактабнинг юқори синфларида таҳсил олаётган 200 нафардан зиёд ўқувчи иштирок этди. Тадбир давомида ўқувчиларга …

Батафсил

Мурожаатнома мазмун-моҳияти ўрганилмоқда

5 февраль куни Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ва илмий таҳлил қилишга қаратилган махсус ўқув курсига старт берилди. Юртимиздаги диний таълим муассасалари, олий ва ўрта махсус диний таълим масканлари талабалари учун мўлжалланган ушбу …

Батафсил

Ислом уламолари меросига бағишланган амалий мулоқот

Ислом олами мутафаккирлари бўйича 6-семинар (SSIC-2026)ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган онлайн ишчи муҳокама ўтказилди. Унда мазкур халқаро илмий тадбирни ташкил этишга жалб қилинган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош ташкилотчи сифатида, шунингдек, Малайзия Миллий университети (Universiti Kebangsaan Malaysia – UKM) қошидаги Ислом цивилизацияси институти, Имом Мотуридий …

Батафсил

Тариқат йўли ва Марказий Осиёда маънавий анъаналар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 3 февраль куни Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда IRCICAнинг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси, профессор, др. Аширбек Мўминов “Тасаввуф тарихини тадқиқ этишдаги янги ёндашув …

Батафсил

Муштарак қадриятлар ва илмий ҳамкорлик истиқболлари

Шу кунларда Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Индонезиянинг “Наҳдлатул уламо” ташкилоти ҳузуридаги Lembaga Pendidikan Tinggi Nahdlatul Ulama (LPTNU) — олий таълим кенгаши делегацияси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Мазкур тузилма 200 га яқин хусусий университет фаолиятини мувофиқлаштирувчи идора бўлиб, ўз фаолиятида мўътадиллик ва бағрикенглик тамойилларига асосланган “Архипелаг исломи” (Islam …

Батафсил

Хилма-хиллик шароитидаги ҳамжиҳатлик — тараққиёт манбаи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Лейбниц номидаги Замонавий шарқшунослик маркази (Германия) илмий ходими Лейла Алмазова ташриф буюрди. Меҳмон Марказ музейи ва экспозициялари билан атрофлича таништирилиб, унга юртимизда ислом цивилизацияси, илмий-маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ташриф давомида илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма …

Батафсил

Марказда вилоят раҳбари билан учрашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг Марказ жамоаси ҳамда Ҳадис илми мактаби устоз-мураббийлари ва талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни Марказ директори Шовосил Зиёдов очиб, сўнгги йилларда Самарқанд вилоятида, жумладан, буюк алломаларимиз хоки мангу қўним топган муқаддас масканларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари, Имом Бухорий …

Батафсил

Ҳиндистонда Қуръон ва фан “мулоқоти”

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилаётган “Қуръон ва фан” мавзусидаги III халқаро конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳам иштирок этмоқда. Марказ матбуот хизматининг маълум қилишича, анжуманда  Швеция, Эрон, Индонезия, Буюк Британия, Кувайт, Непал каби ўттизга яқин мамлакатдан қуръоншунос олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар қатнашмоқда. Конференциянинг очилишида сўзга чиққан Имом …

Батафсил

Илм ва маънавиятни уйғунлаштирган халқаро мулоқот

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Шовосил Зиёдов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Лағуат шаҳрида жойлашган Ислом илмлари ва цивилизацияси тадқиқот маркази раҳбариятининг расмий таклифига биноан, мазкур муассаса ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро тантанали тадбирда онлайн форматда иштирок этди. Google Meet платформаси орқали халқаро илмий ҳамжамият вакиллари …

Батафсил