Home / МАҚОЛАЛАР (page 25)

МАҚОЛАЛАР

ҚАЙСИ АМАЛ ИККИ ҚИЙРОТ САВОБ КЕЛТИРАДИ?!

Мусулмонни ҳурмат қилиш ва унга яхшилик қилиш нафақат ҳаётлигида бўлади, балки унинг вафотидан сўнг ҳам турли кўринишларда давом этади. Қолаверса, бу ишларда ҳали ёруғ дунёни тарк этмаганларнинг ўзлари учун ҳам улкан манфаатлар бор. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَن اتَّبَعَ جَنَازَةَ مُسْلِمٍ إِيْمَانًا وَاحْتِسَابًا …

Батафсил

У КИШИ БИРОР ҲАДИСГА НАЗАР СОЛСАЛАР, УНИ ИПИДАН ИГНАСИГАЧА ЎРГАНАР ЭДИЛАР…

   Муҳаммад айтганлар: «Доримийдан Муҳаммад ибн Каъбнинг “Ўзини хорлаган ёлғончигина ёлғон гапиради”, деган ҳадислари тўғрисида сўралиб, “Имом Бухорий бу ҳадисни саҳиҳ деяптилар”, – дейишди. Шунда: “Муҳаммад мендан донороқ. Чунки у кишининг фикри-зикри – ҳадис. Мен эса бошқа ишлар билан машғулман, касалман. Муҳаммад Аллоҳ таоло яратган бандаларнинг зийракроғидир. У киши Аллоҳнинг …

Батафсил

ҚИЗ ФАРЗАНД ДЎЗАХДАН ПАРДАДИР

Бир ҳадис шарҳи Ислом келиши билан жоҳилият давридаги қабиҳ одатлар таг-томири билан йўқ қилинди. Жумладан, динимизда қиз болаларга яхши муносабатда бўлиш буюрилди. Уларни тириклайин кўмиш тақиқланди. Ислом одамлар қалбига меҳр-шафқат ва раҳмдиллик уруғини сепди. Болаларга, айниқса, қизларга ғамхўрлик ва чиройли тарбия берганларга Қиёматда улкан яхшиликлар ваъда қилинди.    حَدَّثَنَا أَبُو …

Батафсил

УСТОЗНИНГ ШОГИРДИГА ДЕГАНЛАРИ

Тўққизинчи дарс. Йиғинларда иштирок этиш ва гапириш одоби Эй ўғлим! Одамлар олдидан ўтсанг, суннат бўлган ва ҳаммага маълум сўз билан салом бер. Яъни “Ассалому алайкум”. Пайдо бўлган янгича саломларни беришдан тийил. Одамларнинг мажлисига изн бўлсагина кир. Балки улар бошқалар иштирок этишини истамай бирор иш устида маслаҳат қилаётгандир. Таклиф қилингунингча уларнинг …

Батафсил

МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БИЛМАЙДИГАН ҲАДИС ҲАДИС ЭМАС…

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Имом Бухорийнинг: “Амр ибн Али Фаллоснинг шогирдлари мен билан бир ҳадис устида тортишдилар. Мен: “Унақа ҳадисни билмайман”, – дедим. Улар: “Бухорийнинг ҳам билмайдиган ҳадислари бор экан-да”, – деб хурсанд бўлиб, Амрнинг олдига бориб бу ҳақда хабар берганларида, у киши: “Муҳаммад ибн Исмоил билмайдиган ҳадис …

Батафсил

АГАР СИЗ БЎЛМАГАНИНГИЗДА, БУХОРОДА ЯШАШИМНИНГ МАЪНОСИ ҚОЛМАС ЭДИ…

   Абу Жаъфар айтганлар: «Яҳё ибн Жаъфар Пайкандий Муҳаммад ибн Исмоилга: “Агар сиз бўлмаганингизда, Бухорода яшашимнинг маъноси қолмас эди”, – деганлар».    Умар ибн Ҳафс Ашқар айтганлар: «Абдоннинг Муҳаммад ибн Исмоилни қўллари билан кўрсатиб: “Кўзим билан мана шу йигитдан кўра донороқни кўрмадим”, – деганларини эшитдим».    Солиҳ ибн Мисмор Марвазий …

Батафсил

ПОКЛИК – ИМОННИНГ ЯРМИДИР

Бир ҳадис шарҳи  Аллоҳ таоло инсонни пок ҳолатда яшашга буюрган. Бунда энг аввало қалб, бадан, либос ҳамда яшаётган  манзилимиз тоза-озода бўлиши талаб этилади. Бу борада оят ва ҳадислар ҳам жуда кўп. Фиқҳ илмига доир асарларнинг биринчи боби ҳам покликка бағишланган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло покиза бандаларни яхши кўриши ҳақида бундай …

Батафсил

МЕНИНГ ЎЛИМИМ – БИР ИНСОННИНГ ЎЛИШИ, У КИШИНИНГ ВАФОТЛАРИ ЭСА ИЛМНИНГ ЗАВОЛИДИР…

   Абу Жаъфар айтганлар: «Менга ўртоқларимдан бири: “Абу Абдуллоҳ Бухорий Абу Исҳоқ Сурморийнинг зиёратларига бордилар. У кишининг ҳузурларидан чиққач, Абу Исҳоқ: “Кимки ҳақиқий ва ростгўй фақиҳни кўрмоқчи бўлса, мана шу одамга қарасин”, – дедилар. Имом Бухорий кирганларида у кишини ёнларига ўтқаздилар”, – деди».    Абу Жаъфар айтганлар: «Дўстларимдан бирининг: “Муҳаммад …

Батафсил

ЕТТИ ЮЗ БАРОБАРГАЧА САВОБ

Бир ҳадис шарҳи  Ислом гўзал, чиройли дин. Шунинг учун мусулмонлик чиройли бўлиши, гўзал ахлоққа қурилган бўлиши керак. Ҳадиси шарифга кўра киши амалини ихлос ва ҳусни хулқ ила бажарадиган бўлса, унга бериладиган савоб кўпайтириб ёзилади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « إِذَا أَحْسَنَ أَحَدُكُمْ إِسْلَامَهُ فَكُلُّ …

Батафсил

ШУ БОЛА ҚАЧОН ҲУЗУРИМГА КИРСА САРОСИМАГА ТУШАМАН…

   Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Дўстларимдан бири: “Муҳаммад ибн Саломнинг ҳузурларида эдим. Муҳаммад ибн Исмоил кириб келдилар. Чиқиб кетганларидан сўнг Муҳаммад ибн Салом: “Шу бола қачон ҳузуримга кирса саросимага тушаман. Ҳадис ва бошқа илмлар менда чалкашиб кетади. Чиқиб кетгунига қадар қўрқиб тураман”, – дедилар”, деб айтдилар».    …

Батафсил