Home / МАҚОЛАЛАР / САДАҚАнинг 63 та ФОЙДАСИ

САДАҚАнинг 63 та ФОЙДАСИ

Устоз уламои киромларимиз айтадилар: 

“Жуда оз бўлса ҳам,

кунига садақа қилишни одат қилинг!»

Чунки «САДАҚА – РАДДИ БАЛО».

  • Садақа – жаннат эшикларидан биридир.
  • Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали.
  • Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади.
  • Садақа қабр иссиғини пасайтиради.
  • Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради.
  • Садақа нафсни поклайди.
  • Садақа Қиёмат кунидаги қўрқинчдан омонлик беради.
  • Садақа хато ва гуноҳларга каффорат бўлади.
  • Садақа – ўлим олди хотимани гўзал қилади.
  • Садақа хурсандчиликка сабаб бўлади.
  • Садақа қилувчи – одамларнинг энг яхшисидир.
  • Садақа соҳибига жуда ҳам кўп ва беқиёс буюк яхшиликлар ва жуда ҳам улкан савоблар ваъда қилинган.
  • Садақа қилиш – тақводорларнинг сифатларидандир.
  • Садақа – саховатнинг белгисидир.
  • Садақа – дуо қабул бўлишига сабабдир.
  • Садақа – ташвишнинг аришига сабабдир.
  • Садақа балони қайтаради.
  • Садақа умрни узайтиради.
  • Садақа – дардга даво, касалликка – шифо, энг фойдали муолажадир.
  • Садақа ўт тушишидан, сувда чўкишдан, ўғри уришидан асрайди.
  • Садақанинг савоби – нақд, гарчи у ҳайвон-паррандаларга қилинса ҳам.
  • Садақанинг афзали – очга таом беришдир.
  • Садақа қилувчи киши одамлар меҳрини қозонади.
  • Садақа – садақа қилувчининг мол-давлатини кўпайтиради.
  • Садақа ризқ зиёда бўлишига сабаб бўлади.
  • Садақа – садақа қилган кишини одамлар яхши кўришларига сабаб бўлади.
  • Садақа нусратга сабаб бўлади.
  • Садақа ишида қатнашганлар савобга шерик бўладилар.
  • Садақа – бало ва қазолардан ҳимоя қилади.
  • Садақа ўз эгасини ёмон ўлимдан асрайди.
  • Садақа берган билан мол-дунё камайиб қолмайди.
  • Садақа берадиган одамнинг молига фаришталар барака тилаб дуо қиладилар.
  • Садақа Парвардигорнинг ғазабини ўчиради.
  • Садақа – садақа берувчининг шайтонлар устидан ғалабасидир.
  • Садақа Қиёмат кунида бу дунёда бой берилган нарсаларга афсус қилдирмайди.
  • Садақа – ғам-андуҳдан холи этгувчидир.
  • Садақа Қиёмат куни тўсиқ бўлиб, ҳимоя қилиб, садақа қилувчини дўзахдан тўсади.
  • Садақа қалбнинг қаттиқлигини юмшатади.
  • Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзининг жилосидир.
  • Садақа қилинган маййитга ҳам, садақа қилган одамга ҳам Аллоҳ таоло савобларини кўпайтириб беради.
  • Садақа – ёмонликларни даф этиш учун сабабдир.
  • Садақа фаришталарнинг дуосига сабаб бўлади.
  • Садақа савобларни кўпайтиради.
  • Садақа – қайғудан асрагувчидир.
  • Садақа – қабр оловини сўндиргувчидир.
  • Садақа – ҳасанотларни ўн ҳиссага кўпайтиргувчидир.
  • Садақа бу дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини ёпади.
  • Садақа – соҳибини қабр азоби ва оловдан озод этгувчидир.
  • Садақа – садақа берувчининг қувончига сабабчидир.
  • Сув ҳўл-қуруқни куйдириб бораётган оловни ўчиргани каби, инсоннинг икки дунёсини куйдириб бораётган хато ва гуноҳларини садақа ўчиради.
  • Садақа вафотингиздан кейин ҳам ажр-савобингизни кўпайтириб туради.
  • Садақа қилувчи Аллоҳ таолога яқин бўлиб, Ўзининг меҳрига сазовор бўлади.
  • Узр сабабли тутолмай қолган фарз қилинган рўзани ҳам садақа билан кафорат этилади.
  • Садақа Рамазон ойида тутилган рўзани мукаммал қилиб беради.
  • Садақа қилаётганингизда маблағларингизни йўқотаётган бўлмайсиз, балки уни бошқа пайт учун ўзингизга жўнатаётган бўласиз.
  • Садақа – сахий ва ҳимматли ишлардан ва эзгу аломатлардан биридир.
  • Садақа – дуонинг ижобат бўлишига сабабчидир.
  • Садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди.
  • Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзини ёруғ қилади.
  • Садақа – садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
  • Садақа – садақа берувчининг обрў ва ҳурматини сақлайди.
  • Садақа берадиган хонадонга Худои таолонинг раҳмати ёғилади.
  • Садақа берадиган одамга файзу илоҳий, хайр-барака берилади.

(Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан).

Иброҳимжон домла Иномов
Манба: muslim.uz

Check Also

КИЧИК ЁШДАГИ САҲОБАЛАР

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Зайд ёшлигиданоқ жудаям заковатли бола эди. Оиласи билан бирга Мадинада …