Home / МАҚОЛАЛАР (page 36)

МАҚОЛАЛАР

Ҳадисни инкор қилувчиларнинг даъволари ва уларга раддиялар (2-мақола)

Иккинчи даъво. Аллоҳ таоло Қуръон каримни сақлашга кафил бўлганининг хабарини бериб марҳамат қилади: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, биз муҳофаза қилурмиз” (Ҳижр 9-оят). Оятда суннат ва ҳадисни сақлаши ҳақида гап йўқ. Агар суннат ва ҳадис ҳам далил ва Қуръонга ўхшаб ҳужжат бўлганида …

Батафсил

ЕВРОПАЛИК ДИПЛОМАТЛАРНИНГ ЭСДАЛИКЛАРИ ВА АСАРЛАРИ БУХОРО АМИРЛИГИ ВА РОССИЯ ИМПEРИЯСИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИ ЎРГАНИШДА БОЙ БEБАҲО МАНБА

XVII-XVIII асрлар Ўрта Осиё халқларининг кундалик турмуш тарзи ва миллий хусусиятларининг европалик дипломат эсдаликларида ёритиб берилган. Ўрта Осиё хонликларининг европалик дипломатлар нигоҳидаги кундалик ҳаёти анча қизиқарли, ўз навбатида сирли бўлганлиги айни ҳақиқат. Натижада, Ўрта Осиё хонликларининг ҳукмдорлари Россия, Европа ва бошқа минтақалар билан савдо алоқалари жонлана бошлаган. XIX асрнинг 20 …

Батафсил

Ҳадисни инкор қилувчиларнинг даъволари ва уларга раддиялар

Ҳадисни инкор қилувчилар қуйидаги даъволарни қилади. Биринчи даъво. Қуръони карим динга тегишли барча ишлар ва ҳукмларни ҳеч бирини четда қолдирмай ҳаммасини ўзида қамрайди. Аллоҳ таоло айтади: 4 مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْء “Китобда ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз” (Анъом, 38-оят). Барча ҳукмларни мукаммал тарзда баён қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақда хабар бериб …

Батафсил

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ҚУРЪОН ИЛМЛАРИ РИВОЖИ

Қуръони каримга мусулмон уламолари томонидан доимо юксак эътибор бериб келинган. Саҳобалар давридан ҳозирги кунимизга қадар ушбу муқаддас китоб қамраган илмларга доир бир қанча асарлар таълиф этилган. Нафақат мусулмонлар, балки мусулмон бўлмаган халқлар ҳам бир неча асрлардан буён Қуръони каримни эътибор билан ўрганиб келадилар. Жаҳон тарихида сезиларли из қолдирган темурийлар сулоласи …

Батафсил

ФИҚҲИЙ МАНБАЛАРДА ТИНЧЛИКНИНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНИШИ

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудуди қадимдан хилма-хил маданият, урф-одат ва турмуш тарзига эга бўлган, турли динларга эътиқод қилувчи, турли тилларда сўзлашувчи халқлар яшаб келаётган ўлкадир. Бу заминда тинчлик ва барқарорликни асраш, унга путур етказадиган иллатларни бартараф этиш ҳар бир даврнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда бағрикенглик …

Батафсил

“ҲИЗБУТ ТАҲРИР” ДАЪВОЛАРИГА РАДДИЯЛАР (Халифалик борасида)

Бугунги кунда ўзларини аҳли сунна вал жамоа таркибида деб даъво қилиб, ислом давлатини барпо этишга ва ислом дини ақидасига зид ишларга даъват этаётган “Ҳизбут таҳрир” оқими ва унинг домига тушиб қолганларда атрофидагиларга нисбатан нафрат туйғуси шаклланиб қолган. Улар бошқаларни исломга, имон-эътиқодга чақиришади-ю, аммо қалбларида ўзи ваъз қилаётганларга нисбатан нафратни сақлайди. …

Батафсил

Инсон ўзидан яхши одат қолдириши улкан савобдир

Бугун юртимизда бардавом бўлиб турган тинчлик, оиламиздаги тўкин-сочинлик Аллоҳ таолонинг бизга берган чексиз неъматидир. Тинч–осуда ҳар бир кунда ўзгалар мушкулини аритиш, ўксик қалбларни шод этиш чин маънода улкан бир инсонийликдир. Ислом фитратида камолга етган ҳар бир инсон ёрдамга муҳтож қатламга яхшилик қилиш ҳаракатида бўлади. Бу тоифани Ҳақ таоло ва барча …

Батафсил

Раҳмат ва мағфират ойи

Рамазон ойи ҳам кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлари (кўчиб ўтганлари)дан икки йил ўтиб, шаъбон ойининг 18-куни Рамазон рўзаси фарз қилинди. Шундан буён бу ойни дунё мусулмонлари катта хурсандлик билан кутиб олади. Жумладан, юртимиз мусулмонлари ҳам кундузлари рўза тутиб, кечалари таровиҳ намозларида қоим бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси …

Батафсил

РАМАЗОН ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Рўза араб тилида “сиём” деб аталиб, тийилмоқни билдиради. Шариат истилоҳида эса: “Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир”. Рўзани очувчи нарсалар деганда, емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ кабилар кўзда тутилган. Рамазон ойининг рўзаси ҳижрий иккинчи йил шаъбон ойида фарз қилинган. Бу ойнинг Рамазон деб …

Батафсил

ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ СИЛСИЛАЛАРИ (ХV-ХIХ асрлар) давоми

В) Кубровия. Зарафшон воҳасида ишқия ва нақшбандия силсилалари қаторида кубровия силсиласи ҳам ёйилгани манбаларда қайд этилган. Нажмиддин Кубро асос солган мазкур тариқат, нафақат Мовароуннаҳр, балки, Хуросон, Эрон, Ҳиндистон кейинчалик бошқа ўлкаларга ҳам кириб борган. Нажмиддин Кубронинг устози Шайх Исмоил Қасрий, унинг устози Шайх Муҳаммад Камил, унинг устози Шайх Довуд ибн …

Батафсил