Макҳул ибн Абу Муслим розияллоҳу анҳу
Кобулда туғилган[1]. Анас ибн Молик, Восила ибн Аскаъ, Абу Ҳинда Дорий розияллоҳу анҳум каби саҳобалардан ҳадис эшитган[2].
Абдулмалик ибн Марвон (р.а.) даврида фатво бериш билан шуғулланган[3].
Ҳижрий 113, 116, 117 йиллар[4]да вафот этганига доир ривоятлар мавжуд бўлса-да, кенг тарқалган фикрга кўра, 112/730 йили Дамашқда вафот этган[5].
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳу
27/647 йили Яманнинг Жанад вилоятида туғилган[6]. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалиги даврида туғилганига доир ривоятлар ҳам мавжуд. Ҳазрати Ойша, Умму Салама, Ибн Аббос, Ҳоким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳум каби кўплаб саҳобалардан ривоят қилган[7].
Ато Басрада ўқитувчилик қилган[8]. Йигирма йил давомида масжидда яшаган. Давлат раҳбарлари вақт-вақти билан унинг эҳтиёжи бор-йўқлигини сўраб, эҳсон қилиб туришган[9].
114/732 йили Маккада вафот этган[10].
Ваҳб ибн Мунаббиҳ розияллоҳу анҳу
34/654-655 йили Санъода туғилган. Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абу Ҳурайра, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳум каби саҳобалардан ҳадис ривоят қилган[11].
Яманликлар олими бўлган Ваҳб Санъода қозилик вазифасини бажарган[12].
114/732 йилда вафот этган[13].
Маймун ибн Миҳрон розияллоҳу анҳу
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу вафот этган йили 40/660-661 туғилган. Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳум каби саҳобалардан ҳадис ривоят қилган[14].
Халифа Умар ибн Абдулазиз (р.а.)дан олдин Ҳарронда Байтулмолда масъул шахс сифатида ишлаган. Кейин Умар ибн Абдулазиз уни Жазира қозиси ва хараж масъули этиб тайинлаган, унинг ўғли Амр ҳам девонда ишлаган. Матолар дўкони соҳиби бўлган Маймун, бу вазифада ишлаган пайтида мато савдоси билан ҳам шуғулланган. Халифага вазифасидан озод этилишини сўраб мурожаат қилган, лекин бу сўрови қабул қилинмаган[15].
117/735 йили[16], 77 ёшида вафот этган.
Абу Абдуллоҳ Нофеъ розияллоҳу анҳу
30/651 йил атрофида туғилган[17]. Ибн Умар, Ҳазрати Ойша, Абу Ҳурайра, Умму Салама, Рофеъ ибн Ҳадиж розияллоҳу анҳум каби кўплаб саҳобалардан ҳадис ривоят қилган[18].
Имом Бухорий энг саҳиҳ санадни Молик, Нофиъ ва Ибн Умар шаклида келтирган[19]. 30 йилдан зиёд Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.)га хизмат қилган[20]. Умар ибн Абдулазиз (р.а.) уни Мисрга ўқитувчи, Яманга эса закот амалдори сифатида тайинлаган[21].
117/735 йилда вафот этган[22].
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими