Ислом поклик динидир. Бузуқлик кескин таъқиқланган гуноҳлардан саналади. У инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Шунингдек, унга сабаб бўладиган нарсалар ҳам ҳаромдир. Аллоҳ таоло: ﴿وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا﴾ “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир”[1], дейди. Шайх Шаъровий айтади: “Ҳақ субҳонаҳу ва таоло инсонни яратган Зотдир. …
БатафсилСУННАТ ВА ҲАДИСЛАРНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ТОИФАЛАР: ТАРИХИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЎХШАШЛИКЛАР (2-қисм)
Бундай тоифалар исломнинг илк тарихида пайдо бўлиб, ўзларининг ботил ғоя ва ақидалари билан танилган эътиқодий ва амалий масалаларда адашган оқимлардир. Бу каби тоифалар айнан юқорида зикр этилган ботил оқимларнинг замонавий кўринишларидан бошқа нарса эмас.[1] Улардан қуръонийлар[2] фақат Қуръонгагина ишонамиз, зеро, Аллоҳ таоло фақат Қуръоннигина сақлашга ваъда қилган, деган ўта маккорона …
БатафсилТОБЕИН МУҲАДДИСЛАРНИНГ МАСЛАКЛАРИ 3-ҚИСМ
Хорижа ибн Зайд розияллоҳу анҳу 29/650-651 йилда туғилган. Мадинадаги етти фақиҳдан биридир[1]. Кўп ҳадис ривоят қилмаган. Ривоят қилган ҳадисларини отаси Зайд ибн Собит, онаси Умму Саъд бинт Саъд, амакиси Язид ва Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумлардан нақл қилган[2]. Зайд фароиз (мерос илми) соҳаси мутахассиси бўлган[3]. Шунингдек, Умар ибн Абдулазиз (р.а.)нинг …
БатафсилОДАМЛАРГА ОЗОР БЕРИШ, КАМСИТИШ ВА ШАЪНИНИ ПОЙМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
Исломда одамларга озор бериш, обрўсини тўкиш, уларга тил ва амал билан ҳар қандай зарар етказиш ҳаромдир. Барча мусулмонларнинг бундан қайтарилгани Қуръонда очиқ-ойдин баён этилган: ﴿وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا﴾ “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига …
БатафсилТОБЕИН МУҲАДДИСЛАРНИНГ МАСЛАКЛАРИ 2-ҚИСМ
Абу Салама ибн Абдураҳмон (р.а.) 20/642-643 йили атрофида туғилган[1]. Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо унинг туғишган аммаси бўлган[2]. Ишончли, кўп ҳадис билган фақиҳ кишилардан бўлган[3]. Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Ибн Умар (р.а.) каби кишилардан ҳадис олган ва ундан Зуҳрий, Яҳё ибн Саид Ансорий, Шаъбий каби олимлар ҳадис тинглаган[4]. Саид ибн Ос …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙ МЕРОСИ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ УЙҒУНЛИГИ
Боболарни эъзозлаш азалий миллий қадриятимиздир. Агар боболаримиз бутун дунё манфаатлари учун хизмат қилган, уларнинг даҳосидан инсоният фойдаланаётган бўлса, бундай буюк шахслардан нафақат фахрланиш, балки уларга муносиб авлод бўлишга интилишимиз лозим. Бунинг учун, энг аввало, уларнинг мақсад-муддаолари ва кашфиётлари моҳиятини чуқур англаб етишимиз, илмий ютуқларини замонавий талаблар нуқтаи назаридан ривожлантиришимиз зарур. …
БатафсилТОБЕИН МУҲАДДИСЛАРНИНГ МАСЛАК(КАСБ)ЛАРИ
Каъбул Ахбор (р.а.) 104 ёшида вафот этгани ривоят қилинганига кўра, милодий 551 йили атрофида туғилган бўлиши мумкин[1]. Каъб Пайғамбар (а.с.) даврларида яшаган, лекин у зотни кўрмаган. Кенг тарқалган фикрга кўра, Ҳазрати Умарнинг халифалиги даврида мусулмон бўлган[2]. Каъб Ҳазрати Умар ва Суҳайб каби саҳобалардан ривоят қилган, унинг ривоятлари Абу Довуд, Термизий …
БатафсилЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУРНИНГ ШАХСИЙ ТАБИБИ
Ўзбек мумтоз адабиётининг диловар шоирларидан бири, етук сиёсат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шахсий табиби Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Табиб Ҳиравий ХV аср охирида Хуросоннинг Хавф шаҳрида, Муҳаммад ибн Юсуф хонадонида таваллуд топган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Афғонистонда турган пайтда бошқа машҳур кишилар қатори Юсуфий билан ҳам учрашиб, унинг иқтидори, ақл-заковати, …
БатафсилКАМ СОНЛИ ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛГАН (МУҚИЛЛУН) САҲОБАЛАР 2-ҚИСМ
Абу Мусо Ашъарий Ашъар қабиласига мансуб[1]. Абу Мусо жами 360 ҳадис ривоят қилган бўлиб, бу ҳадисларнинг 49 таси “Саҳиҳайн”да ривоят қилинган, улардан 4 таси Бухорий, 15 таси эса Муслим томонидан мустақил равишда ривоят қилинган[2]. Пайғамбар (а.с.) даврларида Расулуллоҳ (с.а.в.) уни бир денгиз юришида сарийя қўмондони этиб тайинлаган. Пайғамбар (а.с.) Абу …
БатафсилКАМ СОНЛИ ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛГАН (МУҚИЛЛУН) САҲОБАЛАР
Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) Абдуллоҳ илк мусулмонлардан[1]. Отаси каби ўзи ҳам Бани Зуҳранинг халифаси бўлган[2]. 848 та ҳадис ривоят қилган. “Саҳиҳайн”да 64 та ривояти мавжуд бўлиб, Бухорий 21, Муслим эса мустақил равишда 35 та ҳадисини нақл қилган[3]. Ёшлигида Уқба ибн Абу Муайтнинг қўйларини боққан[4]. Ҳазрати Умар эса уни Куфага ўқитувчи …
Батафсил